Қорақалоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизматида сайёр қабул ўтказилди

Электромагнит мослашув маркази ДУК раҳбарияти томонидан 2019 йил давомида вилоят Электромагнит мослашув хизматларида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул жадвалига асосан Нукус шаҳрида 2019 йил 24 декабр куни Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати бошлиғи И.К.Реимов раислигида сайёр қабул ўтказилди.

 

                                            

Мазкур сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Ҳудудий бошқармаси бошлиғи К.Коланов, Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инспекцияси бошлиғи Ш.Сержанов, ҚР ЭММ хизмати 1-тоифали муҳандиси М.Длекеев, мобил алоқа компанияларининг Қорақалпоғистон Республикасидаги филиаллари, ҚР радиотелевизион узатиш маркази, Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси, ҚР Шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш маркази, нодавлат теле ва радиоканаллар мутахассислари, радиохаваскорлар ва радиочастота спектридан фойдаланувчи бир қанча корхона ҳамда ташкилот вакиллари қатнашди.

                                               

Сайёр қабул йиғилишини очиб бериш учун Қорақалпоғистон Республикаси ЭММХ бошлиғи И.Реимов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4904-сон фармони ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 08/1-855-сон топшириғи билан “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарияти томонидан 2019 йилнинг 2-ярим йиллигида республика ҳудудларида ўтказиладиган жисмоний ва юридик шахс вакилларини қабул қилиш бўйича сайёр қабуллар жадвалининг ижросини таъминлаш ҳақида гапирди.

Ўзбекистон Республикасининг соҳамизга оид қонунлари, яъни “Алоқа тўғрисида”ги, “Радиочастота спектри тўғрисида”ги Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 7 декабрда 1531-сон билан давлат рўйхатидан ўтган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 23 декабрда 1532-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиш (бериш), қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет эллардан олиб кириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида”ги Низомларининг мазмун-моҳияти тўғрисида тадбир иштирокчиларига атрофлича тушунчалар берди.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида ижобий ҳал этиб бориш, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш хамда чет эллардан олиб кириш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни расмийлаштириш жараёни бўйича тегишли тушинтиришлар берди. Бунда радиочастота органларининг ваколатлари ва жавобгарлиги тўғрисида шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш ва рухсатномаларни расмийлаштириш тартиби ва муддатлари ҳақида, Республика ҳудудини рақамли телевидения билан тўлиқ қамраб олишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

                                                 

Шунингдек, ҚР ЭММХ бошлиғи И.Реимов янги технологиялар, сунъий йўлдошли алоқа тизимлари, рақамли телевидение, маълумотлар узатиш тармоқлари, частоталарни халқаро мувофиқлаштириш, унинг муаммолари ва ечимлари, 5G технологиясини жорий этилиши, Wi-Fi тизимини ривожлантириш, афзалликлари ва камчиликлари, рухсатнома бериш тизимини соддалаштириш масалалари, мобил алоқа тизимларини ривожланиши ва янги стандартларни қабул қилиш даврида мавжуд бўлаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.

                                           

Шундан сўнг, ҚР ЭММ хизмати раҳбари мазкур сайёр қабулни очиқ мулоқот тарзида олиб боришни ҳамда иштирокчиларга уларни қизиқтираётган саволларни беришни таклиф этди. Ташкилотлар ҳамда мобил алоқа операторлари вакилларининг фикр ва мулоҳазалари тингланди, ўзларини қизиқтираётган саволлар беришди. Саволларга ҚР ЭММХ бошлиғи И.Реимов, Ўз.Р АТКР вазирлиги ҚР Ҳудудий бошқармаси бошлиғи К.Коланов, Ўз.Р АТСНБДИ ҚР ҳудудий инспекцияси бошлиғи Ш.Сержановлар томонидан атрофлича жавоблар олинди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати жамоаси

 


2020 год объявлен в Узбекистане Годом развития науки, просвещения и цифровой экономики

Вопросы и ответы

Единый портал интерактивных государственных услуг