“Электромагнит мослашув маркази” томонидан хайрия ишлари амалга оширилди

Бугунги кунда республикамиз аҳолиси саломатлигига хавф солаётган коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича Президентимиз бошчилигида Ҳукуматимиз томонидан бир қатор карантин чора-тадбирлари амалга оширилаётганлиги сабаб аҳолининг ижтимоий химояга мухтож қатламига кўмаклашиш мақсадида «Саховат ва кўмак» жамғармаси ташкил этилган. Жамғарма маблағлари карантин даврида муҳтожманд ҳамда кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, ёлғиз қарияларга ва ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга кўмаклашишга йўналтирилган. Жамғарма бюджети ҳомийлик ва хайрия маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари, маҳаллий бюджетлар даромадининг режадан ортиқ бажарилишидан тушган маблағларнинг бир қисми ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилиши белгиланган. 

“Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси ҳам бу ҳайрия ишларига ўз хиссасини қўшиб, куни кеча «Саховат ва кўмак» жамғармасига 140 млн.дан ортиқ пул маблағини хайрия тариқасида ўтказди. Бу маблағлар корхона маъмурияти ва ходимлари томонидан ихтиёрий тарзда ойлик иш ҳақларидан қисман ажратиш ҳисобига шакллантирилди.

 

Юсупов А.


2020 год объявлен в Узбекистане Годом развития науки, просвещения и цифровой экономики

Вопросы и ответы

Единый портал интерактивных государственных услуг