Ариза ёзишни биласизми?

Ариза, шикоят хати, тавсифнома, билдирги, буйруқ, фармойиш... Бу сўзларга деярли ҳар куни дуч келамиз, улардан истаб-истамай фойдаланамиз. Қандайдир юмуш билан бирор ташкилотга мурожаат қилар эканмиз, албатта, ариза ёзамиз. Ҳаётимизнинг баъзи ҳолатларидан норози бўлсак, шикоят хати билан мурожаат қиламиз. Хўш, уларни қандай ёзишни биламизми? Аслида бу ҳужжатларни тайёрлашнинг ҳам ўзига хос қонун-қоидалари борлигини, бу жараёнлар тартиб-тамойилларга асосланишини биламизми?

Дарров, “ҳа” ёки “йўқ” дейишга шошилманг. Чунки биз биламиз деб юрган нарсани аслида билмаслигимиз расмий манбаларга дуч келганимиздан кейингина маълум бўлади. Ҳатто, шундай ҳолатлар бўладики, бир ҳужжатни тўлдириш учун унинг намунасини излаймиз. Бундан ташқари ташкилотларда иш юритиш турлича. Ҳар ким ўзича “норма” ўрнатиб олган.

Ана шундай тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти Фанлар академияси билан ҳамкорликда “Давлат тилида иш юритиш” амалий қўлланмасининг янги, тўлдирилган нашри тайёрланди ва 10 сентябрь кун унинг тақдимоти ўтказилди.

 Тўғри, бу қўлланма олдин ҳам 8 марта чоп этилган. Муаллифлар гуруҳи раҳбари филология фанлари доктори, профессор Н.Маҳмудов бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, ўтган нашрлардан кўра бу сафаргиси анча мукаммал бўлганлигини, нашр бугунги кун талабларидан келиб чиқиб тайёрланганлигини маълум қилди.

Ушбу қўлланмада ташкилот ва муассасаларнинг иш юритиш фаолиятида энг кўп қўлланиладиган ҳужжатлар, уларни тузиш тартиб-қоидалари масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Ҳужжатлар тегишли намуналар билан кўрсатилган, қолаверса мазкур қўлланмада иш юритишга оид луғатлар акс эттирилган.

Қўлланма, биринчи навбатда, вазирлик ва идоралар, хўжалик юитувчи субъектлар раҳбарлари ва ходимлари, бошқарув фаолиятида бевосита ҳужжат устида ишловчилар, котиб-реферантлар, кадр хизмати ходимларига мўлжалланган. Шунингдек, ундан банк ходимлари, ҳисобчилар, адлия маслаҳатчилари, аудитор, менежерлар ҳам фойдаланишлари мумкин.

Бу қўлланма ҳозирда 3000 нусхада чоп эттирилган бўлса, ададини янада кўпайтириш режалаштирилаётганлиги айтиб ўтилди. Қўлланмани республика таълим муассасаларига, вазирликларга, давлат ва хўжалик идораларига, ҳокимликларга бепул тарқатиш режалаштирилган.

Н.Абдуллаев,

Ахборот технологиялари

вазири маслаҳатчиси


2020 год объявлен в Узбекистане Годом развития науки, просвещения и цифровой экономики

Вопросы и ответы

Единый портал интерактивных государственных услуг