Андижон вилоятида радиохаваскорлар йиғилиши бўлиб ўтди

2018 йил 15 декабр куни Ватанпарвар ташкилотида радиохаваскорлар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Андижон вилоятининг шахар ва туманларидан 30 нафар радиохаваскор иштирок этди.

Йиғилиш бошланишида вилоятнинг барча радиохаваскорларига Ўзбекистон Республикаси Радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг 2004 йил 16 апрелда ½ сон қарори билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси худудида радиохаваскорлик станцияларни ишлатиш ва уларни рўйҳатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома асосида радиохавасколарга йўриқнома берилди. Шу билан бирга радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси худудига четдан олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш қоидалари ва тартиблари тўғрисида тушунча берилди.

Йиғилиш давомида радиохаваскорлар фаолияти ўрганиб чиқилди ҳамда мухокама қилинди. Рухсатнома даражаларини ортириш истагини билдирган радиохаваскорларга рухсатнома даражаларини ортириш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги низом талаблари бажарилиши зарур эканлиги тушунтирилди.

Қисқа ва ултра қисқа тўлқин диапазонларида радиоалоқа ўрнатиш бўйича республика ва вилоят миқёсида ўтказилган мусобақаларда қатнашган радиохаваскорлар фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтилди. Шундан сўнг вилоятимиз радиохаваскорлари мусобақаларда эгаллаган ўринлари бўйича тегишли даражадаги диплом ва мукофотлар билан тақдирланди.

Йиғилишда радиохаваскорлар фаолиятини янада ривжлантириш зарурлиги ҳамда қисқа ва ултра қисқа диапазонларда вилоят биринчилиги мусобақасини ташкил қилиш зарурлиги муҳокама қилинди. Шунингдек радиохаваскорлар бир бирлари билан тажриба алмашиш мақсадида ҳар ойда бир маротаба Ватанпарвар жамоа радиостанцияси хонасида учрашувлар ўтказилиши таклиф киритилди. Ушбу таклиф радиохаваскорлар ўртасида муҳокама қилинди.

Радиоспорт соҳасини янада ривожлантириш ҳамда ушбу спорт турига ёшларни қизиқтириш шу билан бирга мактаб ўқувчиларини жалб қилиш муҳим масала эканлиги алоҳида таъкидланди.

Мажлис якунида вилоятнинг радиохаваскорларига хаваскорлик радиостанцияларидан фойдаланиш учун рухсатномалари тақдим этилди.

Ватанпарвар ташкилотининг жамоа радиостанцияси ва вилоятнинг фаол радиохаваскорлари Андижон вилояти Электромагнит мослашув хизмати хамкорлигида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ўрта ва қисқа тўлқин диапазонларда радиоэлектрон воситалардан ноқонуний равишда фойдаланган фуқаролар қонунбузликлари учун тегишли чора кўрилганидан сўнг, ҳамда олиб борилган тушунтириш тарғибот ишлари натижасида, улар хозирги кунда радиохаваскор бўлиб фаол фаолият кўрсатаётганликлари яққол кўриниб турибди.

Андижон вилояти ЭММХ вилояти бошилиғи – Кадиров У.


2021 yil mamlakatimizda “Yoshlarni qo‘llab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili” deb e’lon qilindi

Savol va javoblar

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali