2021 йилнинг 21-23 апрель кунлари Самарқанд вилояти Булунғур туманида Қўмондонлик – штаб ўқув машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2021 йил 21 январдаги 1-сон буйруғига, ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимининг 2021 йил 22 январдаги 01-03/02-сонли буйруғига асосан, Самарқанд вилояти Булунғур туманида 2021 йил 21 – 23 апрель кунлари “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусидаги қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди.

Ўқув машқида дастлаб, Булунғур тумани хокимиятининг мажлислар залида Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда қўмондонлик-штаб ўқув машқларининг мазмун моҳияти, унинг мақсади ва машқ давомида амалга оширилиши лозим бўлган амалий ҳаракатлар бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Йиғилишдан сўнг, Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи корхона, ташкилотларнинг шайлиги, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш учун зарур техника ва асбоб-анжомларнинг техник ҳолати ва имкониятлари ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида, зарур техника ва асбоб-анжомларнинг барча имкониятларига ва камчиликларига батафсил тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг, қўмондонлик-штаб ўқув машқлари иштирокчилари томонидан ўз йўналишидаги шартли фавқулодда вазиятларни ва аварияларни тезкорлик билан бартараф этиш билан боғлиқ вазифалар амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.


 

Ушбу ўқув машқида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги соҳа корхоналари билан бир қаторда “ЭМММ” ДУК марказий аппарати ҳамда Самарқанд вилоят ЭММХ масъул ходимлари иштирок этишди.


 


 

Ўқув машқи якуни бўйича Булунғур туман ФВДТ хизматлари, ташкилот, идора ва хизматларнинг ўқув нуқталаридаги ҳаракатлари, топшириқлар юзасидан амалга оширилган тадбирлар, эришилган ютуқлар ва камчиликлар таҳлил қилиниб, келгусида уларни бартараф этиш борасида қатор чора - тадбирлар белгилаб олинди.

Самарканд вилояти ЭММХ


2021 yil mamlakatimizda “Yoshlarni qo‘llab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili” deb e’lon qilindi

Savol va javoblar

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali