Корхона фидойилари мукофотланди

7 май Алоқачиларнинг касб байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг буйруғига мувофиқ, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг юқори даражада юксалиши ҳамда равнақи йўлида фаолият юритаётган, шунингдек, мамлакат иқтисодиёти ривожланишига ўзларининг салмоқли ҳиссаларининг қўшиб келаётган тизимидаги акциядорлик компаниялари, жамиятлари, корхона ва ташкилот, муассасаларининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларинидан бир гуруҳи мукофотланди.

Мазкур тақдирланувчилар орасида бизнинг ҳамкасабаларимиз ҳам бор. Хусусан,

Наманган вилояти электромагнит мослашув хизмати бошлиғи Тошпўлатов Дилмурод Содиқжонович
“Моҳир алоқачи” фахрий унвони билан;

Радионазорат ва техник ривожланиш хизмати етакчи муҳандиси Исмоилов Абдурасул Абдураҳмонович
“Фаҳрий ёрлиқ” билан;

Фарғона вилояти электромагнит мослашув хизмати 1-тоифали муҳандиси Исраилова Любовь Лутфуллаевна
“Ўз касбининг устаси” унвони билан;

Самарқанд вилояти электромагнит мослашув хизмати 1-тоифали радиоопеартори Блинова Алфия Рафаиловна
“Ўз касбининг устаси” унвони билан;

Иқтисодий таҳлил ва маркетинг бўлими 1-даражали алоқа оператори Татьяна Викторовна Прокопенко
“Ўз касбининг устаси” унвони билан тақдирландилар.

Барча тақдирланганлар кўп йиллардан бери корхонамизда фаолият юритадилар ҳамда корхона ишчилари орасида ўзларининг ҳалол меҳнатлари билан обрў қозонганлар. “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонасининг барча ходимлари ҳамкасабаларини тақдирланишлари муносабати билан чин қалбларидан табрикладилар ҳамда келгусидаги ишларида улкан муваффақиятлар тиладилар.

М.М.Машурбекова


2021 yil mamlakatimizda “Yoshlarni qo‘llab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili” deb e’lon qilindi

Savol va javoblar

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali