“Электромагнит мослашув маркази” ДУК ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси турнири бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Электромагнит мослашув маркази” ДУКнинг спорт режасига асосан корхона ходимлари ўртасида жорий йилнинг 29 май куни спортнинг стол теннис тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Мусобақада эркаклардан 16 нафар, аёллардан 5 нафар, жами 21 нафар корхона ходимлари қатнашдилар.

Мусобақа натижасига кўра:

Эркаклар ўртасида:

1-ўрин Тошпулатов Джамшид;

2-ўрин Ганиев Рустам;

3-ўрин Обидов Бобур

Аёллар ўртасида:

1-ўрин Файзиева Фарангиз

2-ўрин Қудратова Азиза

3-ўрин Шерматова Дурдона эгалладилар.

“Электромагнит мослашув маркази” ДУК ходимлари ўртасида ўтказилган стол теннис мусобақаси жуда қизгин ва муросаларга бой бўлиб ўтди. Мусобақа - иштирокчиларга кўтаринки кайфият ва олам олам завк бағишлади. Фахрли ўринларни эгаллаб, ғолиблик шохсупасига кўтарилган иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

ЭМММ” ДУК спорт тарғиботчиси-Р.Ганиев


2021 yil mamlakatimizda “Yoshlarni qo‘llab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili” deb e’lon qilindi

Savol va javoblar

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali