Коррупцияга қарши кураш борасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

“Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонасида манфаатлар тўқнашуви ва коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасининг тегишли бандлари ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизматида “Электрон ҳукуматнинг коррупцияга қарши курашишдаги ўрни” мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Давра суҳбатида охирги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши тизимли ишлар олиб борилаётганлиги, электрон ҳукумат тизимини жорий қилиш ва амалда тадбиқ қилиш бу борадаги асосий ва самарали ечимлардан ҳисобланиши тўғрисида баҳс олиб борилди.

Электрон ҳукумат тизимининг бугунги кундаги имкониятлари жуда кенглиги айниқса, фуқароларнинг мурожаатлари, корхона ва ташкилотлар орасидаги ўзаро муносабатларида муҳим ахборот платформаси эканлиги айтиб ўтилди. Бу тизимдан самарали фойдаланишни ҳар бир фуқаро тезроқ ўзлаштириши лозимлиги, сабабли, “инсон омили”ни қисқартириш, замоновий ахборот технологияларини кенг қўллаган ҳолда хизматлар кўрсатиш ва олиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан эканлиги таъкидланди.

Давра суҳбат давомида коррупцияга қарши кураш, манфаатлар тўқнашуви бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан хизмат ходимлари ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашдилар.


 

Хизмат бошлиғи Илхам Реимов


2021 yil mamlakatimizda “Yoshlarni qo‘llab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili” deb e’lon qilindi

Savol va javoblar

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali