“Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси фаолиятига доир қонун ҳужжатларини мазмун мохиятини соха корхоналарига видеоконференцалоқа орқали етказилди

2021 йил 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан Вазирлик таркибидаги корхона ва идоралар ўртасида “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси фаолияти тўғрисида видеоконференция ташкиллаштирилди.

“Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси бошлиқ ўринбосари Аваз Хабибуллаевич Хашимходжаев сўзга чиқди ва мавзуга оид презентация асосида қуйидагилар тўғрисида таништирди:

  • корхонанинг ташкил этилиши;
  • Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Электромагнит мослашув маркази” устави;
  • асосий вазифалари, функциялари;
  • марказий аппарат таркиби;
  • тизимий тузилмалар фаолияти;
  • Радиочастота спектрига оид Қонун ва Қонун ости ҳужжатлари;
  • Ўзбекистон Республикаси миллий радиомониторинг тизими ва унинг қамров ҳудуди.

Маърузачи А.Хашимходжаев Радиочастота органларининг ваколатлари ҳақида ҳамда ўлчов усуллари тўғрисида ўз нутқида мукаммал баён қилди ва иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди.

Муаллиф: Н.Максудов


2021 yil mamlakatimizda “Yoshlarni qo‘llab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili” deb e’lon qilindi

Savol va javoblar

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali