“Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси иккинчи кузатув аудитидан муваффақиятли ўтди

2021 йилнинг 17-18 июнь кунлари “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонасининг Сифатни бошқариш тизимида (СБТ) ISO 9001:2015 халқаро стандарти бўйича «CERT International» сертификация органи томонидан иккинчи кузатув аудити ўтказилди.

Иккинчи кузатув аудити “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонасининг марказий аппаратида Бош аудитор Н.О.Мавлянова томонидан ўтказилди ҳамда Қорақалпоғисон Республикаси ва Хоразм вилояти Электромагнит мослашув хизматларида Ш. Юнусова томонидан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда онлайн тарзда ўтказилди.

Юқорида кўрсатилган давр ичида аудиторлар корхонада сифатни бошқариш тизимининг ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мувофиқлигига келишини ҳамда самарадорлигига баҳо бердилар.

Аудиторлар томонидан корхона фаолиятида юз бериши мумкин бўлган таҳликаларни олдини олиш мақсадида 3 дона тавсиялар берилди.

Аудиторлар, корхона раҳбариятининг Сифатни бошқариш тизимини ривожлантириш йўлидаги сайи-ҳаракатларини, ходимларнинг юқори малака ва техник маҳоратга эга эканликларини юқори баҳоладилар.

Шунингдек, зарур техник ўлчов қурилмаларни, дастурий таъминотларни ва инфраструктурани корхона иш фаолиятида доимий янгилаб борилишига эришилаётганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

“Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси иккинчи кузатув аудити натижалари бўйича ISO 9001:2015 халқаро стандарти сертификатини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Муаллиф: ИЮБИЧЖСНҚХ-етакчи муҳандиси – Ш.Ахунбаев


2021 yil mamlakatimizda “Yoshlarni qo‘llab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili” deb e’lon qilindi

Savol va javoblar

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali