"EMMM" DUK yangiliklari

Бобур номидаги Андижон вилояти Ахборот-кутубхона марказида А. Навоий ва З.М. Бобур таваллуд топган кун кенг кўламда нишонланди

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач аждодларимизнинг ҳаёти ва илмий мероси чуқур ўрганила бошланган. Хусусан, фан, маданият ва адабиёт тараққиётига бемисл ҳисса қўшган буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди асрлар давомида чуқур ўрганилиб, булар ҳақида кўплаб китоблар, рисолалар, мақолалар дунё юзини кўрди.

XV-XVI асрларда Марказий Осиё ренесанс даврининг илғор мутафаккирлари саналган А. Навоий ва З.М. Бобур илмий-адабий ижоди билан авлодлар учун абадиётга дахлдор улкан мерос қолдирди.

Юртимизда ҳар йили А. Навоий ва З.М. Бобур таваллуд топган кун муносабати билан турли муассасаларда “навоийхонлик”, “бобурхонлик” кечаларини ўтказиш анъанага айланган. Бундай тадбирларнинг ўтказилиши аждодларимизнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш билан бирга ёшларда инсонпарварлик, ватанпарварлик, эзгулик каби ижобий фазилатларнинг камол топишига хизмат қилмоқда.

2017 йил 10 феврал куни Бобур номидаги Андижон вилояти Ахборот-кутубхона марказида буюк бобоколонларимиз, Ватанимиз фахри, халқимиз ғурури бўлмиш Низомиддин Мир Алишер Новоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларининг таваллуд кунларини нишонлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг барча йўналишлари бўйича вилоятдаги худудий бўлинмалари раҳбарлари ва ишчилари тўпландилар.

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси шоирлари, адабиётшунослари, ҳарбий қисмдан бир қанча аскарлар, умумтаълим мактабларининг устозлари ва ўқувчилари шунингдек бир қатор санъаткорлар таклиф қилинди.

Тадбирда сўзга чиқувчи шоир ва адабиётшунослар ўз фикр мулоҳазаларини айтиб ўтишиб унда Новоий бобомиз ўзининг “Ҳамса” асари билан, Бобур бобомиз эса  “Бобурнома” асари билан машҳур эканлигини айтиб ўтдилар. Энг муҳими уларнинг ҳар иккиси ҳам туркий-ўзбек тилида ижод қилганлигини маълум қилдилар. Жумладан, Новоийнинг бир ўзи туркий тилдаги шеъриятни Рудакий, Фирдавсий, Низомий, Саъдий, Деҳлавий, Ҳофиз Шерозий, Жомий каби улуғ-улуғ форсий қалам соҳиблари кўтарган баланд чўққига олиб чиқиб қўйганлигини айтиб ўтдилар. Бундай фикрларни Мирзо Бобур ҳақида ҳам келтириш мумкин. 

Новоий ва Бобур бобомизнинг бир жиҳатига этибор қаратсак, улар ёшлигидан илм-фанга муҳаббат қўйганлигини билиб оламиз. Инсон илм воситасида камолотга етишишини кўп таъкидлашган.

Уларнинг бу қарашлари бугунги воқийлигимизда ўз аксини топмоқда. Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бунинг ёрқин исботидир.

 

Шу маънода, сўзимни тўрт, бир шъер билан якунламоқчиман :

Ватаним эртаси азиз қўлингда,

Хали кўп жумбоқлар ечиб йўлингда,

Яратиш, яшнатиш фикри ўйингда,

Сенга маҳобатли кунлар муборак,

 

Андижон вилояти ЭММХ бошлиғи Ў.Қодиров

10.02.2017.

Faylni tanlang