"EMMM" DUK yangiliklari

Коррупция ўзи нима ва у нимадан бошланади?

Оддий халқ тилида “порахўрлик”, “коррупция” деб аталмиш моҳият – ҳаётнинг барча соҳалари ривожига катта салбий таъсир кўрсатади ва биз унга қарши курашиш учун бу касалликнинг келиб чиқиш манбаини билишимиз керак.

Коррупция ўзи нима?

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда “коррупция” тушунчаси қуйидаги тартибда таърифланади: “Коррупция - давлат органининг мансабдор шахси томонидан ўз шахсий эҳтиёжларини қондириш учун ҳокимият ёки ваколатни суиистеъмол қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонуний ҳимояланган манфаатларига катта зарар етказиш билан давлат ва жамият манфаатларида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир.

Дарҳақиқат, коррупция қонунчилик тартибининг ва жамият ахлоқий нормаларининг бузилишини олиб келади.

Коррупциянинг келиб чиқиш илдизи қаерда?

Мутахассислар, муассасалар ва халқаро ташкилотлар коррупцияга қарши курашнинг самарали усулларини топиш мақсадида коррупция манбасини аниқлаш ва ўрганиш учун юзлаб, минглаб тадқиқотлар олиб борди. Турли индексларни ҳисобга олган ҳолда ноёб рейтинг ва жадваллар яратилди. Турли формулаларни ишлаб чиққанларига қарамасдан, бу касалликка қарши бўлган барча халқлар учун мос келадиган умумий ечим топилмади.

Тадқиқотчилар коррупция ривожланишининг тўртта асосий сабабини аниқлашди.

Ҳуқуқий сабаблари. Коррупциянинг ривожланиши қонунлар сифатига боғлиқдир. Баъзи қонунлар ишламайди ва айрим уддабуронлар бундан усталик билан фойдаланадилар.

Институционал сабаблар. Биринчи ўринда давлат томонидан тартибга солиш тизимининг камчиликлари туради. Шунингдек, демократик институтларнинг ожизлиги, ҳукумат фаолиятининг яқинлиги ёки бу тадбирларнинг фуқаролик назоратидан узоқлиги киради.

Ижтимоий сабаблар ёки ижтимоий муҳит. Бу омилларга аҳолининг ҳуқуқий билим даражаси, маданият даражаси, маънавияти, жамият фаолиятининг барча жавбҳаларида сустлиги киради.

Хулоса қилиб айтганда, коррупция юқоридаги омиллар асосида яратилган носоғлом тизимда яшаётган жамиятда ўзини намоён қилади. Таъкидлаш жоизки, коррупцияга қарши курашда оммавий ахборот воситаларининг асосий вазифаси аҳолини ижтимоий кайфият билан тарбиялаш, яъни бу салбий ҳолатнинг ўткир чўққисига эришишдан иборатдир.

 

2-тоифали муҳандис А.Фейзуллаев

Faylni tanlang