"EMMM" DUK yangiliklari

Коррупция - 21 аср вабоси

Инсоният борки, у доим яхши яшашга, бошқалардан ажралиб туришга ҳамда ўз моддий эхтиёжларини тўла қондиришга интилади. Аммо бунда икки йўл доимо башарият олдида турган ва тураверади. Улар бири бу мақсадларга меҳнат ва ўз ҳаракатлари орқали етишиш бўлса, иккинчиси осон, тез ва асосийси атрофдагиларга катта зарар берувчи иллатлар орқали маррани забт этишдир. Ушбу иллатлар орасида коррупцияни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

Коррупция пайдо бўлгандан бери, инсоният у билан курашади ва кураш ҳамон давом этмоқда. Сўнгги йиллар мамлакатимиз раҳбари Мирзиёев Шавкат Миромонович томонидан қабул қилинган бир қатор қонун ва фармонлар, коррупцияга қарши курашишда асос ва дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Европа Кенгаши ва Европа Иттифоқи 8 та, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 11 та, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида 5 та коррупцияга қарши курашиш бўйича йирик ҳужжатлар имзоланган ва қабул қилинган. Бу сонларнинг ўзи, коррупциянинг нақадар катта муаммо эканини яққол кўрсатмоқда.

Аҳоли орасида ўтказилган сўровномага кўра, “Ўзбекистонда коррупция борми?” деган саволга 32,6% аҳоли йўқ 56,8% эса бор деб жавоб берган. Шу биргина сўров, ривожланиб келаётган юртимиз олдида бир қатор масалалар қаторида коррупция ҳам борлигини кўрсатиб турибди.

Коррупция фақатгина иқтисодий зарар келтирибгина қолмай, амалга оширилаётган ислоҳотларга қаршилик кўрсатиш, давлатнинг конституциявий ҳамда жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириш ҳамдир. Давлат конститутция поймол бўлар экан, бундай давлатлардан юқори иқтисодий ўсиш, аҳоли турмуш тарзида кескин ижобий бурилишлар кутиш бефойда, чунки пул орқали ёхуд коррупциянинг номоддий кўринишлари орқали бериладиган зарарни қоплаш аслида мумкин эмас. Бунинг асносида моддий зарар эмас, йўқотилган вақт ҳаммасидан ҳам зарарлидир.

Жиноий усуллар билан бойлик орттирган кимсаларни «демократия» учун жафо чеккан курашчилар деб кўрсатиш ва юундай шахслар аввалига ўз халқини алдаб капитал тўплайди, кейин демократия ва адолатни рўкач қилган ҳолда жамоатчилик фикрини чалғитиб, сиёсий обрў орттиради. Сир эмаски, бундай шахслар ўз манфаатлари йўлида республикадаги вазиятга таъсир кўрсатишга уринаётган ташқи кучларга хизмат қилишга ҳамиша тайёр турувчилардир.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз нутқларининг бирида: “Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларини самарали ечиш устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолади.” деб айтган эдилар. Шундай экан, коррупция буткул йўқотилмасдан ислоҳатларнинг жадал натижаларини кутиш бироз самарасиз йўл эканини, ҳаттоки давлат раҳбари эътироф этмоқда.

Ўзбекистонда давлат хизматчилари даромадларини декларация қилишга киришилади. Президент томонидан илгари сурилган бу ғоя, Ўзбекистонни янада шаффоф давлатга айланишга ҳаракат қилаётганидан бир исбот. Капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси амалга оширилаётган ҳамда Президент коррупцияга қарши кураш дастурини тасдиқлаган бу соҳада ҳар кун, ҳар соҳада, турли қонуний йўллар билан кураш олиб борилаётганини тасдиқлаб турибди.

Коррупция бир кунда ёхуд бир йилда йўқотиш мумкин бўлган зараркунанда эмас. Бунинг учун нафақат мамлакат мутассадилари балки, демократиянинг асосий омили бўлмиш халқ ҳам бирга ҳаракат қилмоғи даркор. Зеро, қарс доимо икки қўлдан чиқади.


ЭМММ ДУК матбуот хизмати

Faylni tanlang