"EMMM" DUK yangiliklari

Жаҳон радиоалоқа конференцияси ва Радиоалоқа Ассамблеясига тайёргарлик кўриш бўйича Ишчи гуруҳининг 2 йиғилиши бўлиб ўтди

2020 йил 26-28 август кунлари Видеоконференцалоқа хизматларидан фойдаланган ҳолда радиочастота спектри ва сунъий йўлдош орбиталардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича АСҲҲ комиссиясининг 2023 йилдаги Жаҳон радиоалоқа конференцияси ва Радиоалоқа Ассамблеясига тайёргарлик кўриш бўйича Ишчи гуруҳининг 2 йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоконферецияни техник қўллаб-қувватлаш ФГУП НИИР томонидан амалга оширилди.

Учрашувда Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Белорусия Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси алоқа маъмурияти, шунингдек ХЭИ, GSA ва АСҲҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этишди.

Йиғилиш АР / БРК ишчи гуруҳининг раиси Алберт Багратович Налбандян олиб борди ва йиғилиш қатнашчиларига самарали ва муваффақиятли иш тилаб қолди.

Мажлис кун тартибига қуйидагилар киритилган:

- БРК-23 кун тартибидаги масалалар бўйича координаторлар ва сокоординаторлар рўйхатини шакиллантириш;

- БРК-23 кун тартибидаги масалалар бўйича матнларни тайёрлаш тартиби;

- БРК-23 кун тартибидаги масалалар бўйича Координаторларнинг материалларини кўриб чиқиш;

- БРК-23 кун тартибидаги масалалар бўйича АСҲҲ маъмуриятларининг дастлабки позициялар лойиҳаси;

- БРК-23 ва РА-23 га тайёргарлик кўриш бўйича ишчи гуруҳ билан боғлиқ халқаро тадбирлар тўғрисида.

Тадбир конструктив муҳитида бўлиб ўтди. Кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

"ЭМММ" ДУКдан қуйидагилар қатнашишди : "ЭМММ" ДУК бошлиғининг ўринбосари Хашимхожаев А.Х., РТМБ бошлиғи вазифасини бажарувчи Ишанхожаев О.А., РЭваТ бошлиғи вазифасини бажарувчи Э.Х.Мирзабеков, ҲРАБ бошлиғи Нишонов У.У, РТМБ етакчи муҳандиси Зайцева М.В., РТМБ иккинчи тоифали муҳандиси Б. Абдурахмонов, РТМБ муҳандиси А.О. Кудратова.

РТМБ иккинчи тоифали муҳандиси Б. Абдурахмонов маълумот тайёрлади

Faylni tanlang