"EMMM" DUK yangiliklari

21-октябр “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинган кун

Миллатимиз тимсоли!

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президент Ислом Каримов ташаббуси билан 1989 йил 21 октябр куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги алоҳида қонуни қабул қилинди.

Ҳар йили 21 октябр юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Бу йил ҳам турли жамоат муассасаларида, мактабларда, кутубхоналарда бўлгани каби Самарқанд вилояти Электромагнит мослашув хизматида тегишлича тадбирлар ўтказилди.

Сўзга чиққан корхонанинг 1-тоифали муҳандисларидан Хуршид Тожиев, Мурод Абдуалимов, Жамол Қодировлар Қонунга асосан энг муҳим қадриятлардан бири ҳисобланган тил қонун даражасида ҳуқуқий асосга эга бўлганликларини таъкидладилар. Бу қонун билан ўзбек миллатининг маънавиятини, руҳиятини, қадрини кўрсатадиган муҳим омил, яъни тилнинг мақоми ҳуқуқий мустаҳкамланди. Мазкур ҳуқуқий асос орқали янги шаклланаётган давлатнинг, ҳукуматнинг, унинг янги раҳбарининг элга, юртга нисбатан эътибори, эҳтироми намоён этилди.

-Тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади, -дейди корхона мутахассиси Дилафруз Махсудова биз билан бўлган суҳбатда, Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилга эга. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади. Айни замонда, тил ижтимоий тараққиётда улуғвор аҳамият касб этади. Тил – ҳарбир миллат ўзлигининг ажралмас белгисидир.

Абдугафур Хатамов Самарканд вилояти ЭММХ бошлиғи

Faylni tanlang