"EMMM" DUK yangiliklari

21 октябрь тил байрами куни

Наманган вилояти Электромагнит мослашув хизмати томонидан 2020 йил 14-сентябр куни маънавий-маърифий ишлар режасига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида” ги Қонун қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган давра сухбати ўтказилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, давлат тили хар бир жамият ҳаётида нақадар мухим аҳамият касб этишини давра иштирокчиларига тушунтиришдан иборат эди.

Она тили – миллатнинг руҳидир. Тил — давлат тимсоли, мулки. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демакдир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми, ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди. Тил – миллат қиёфасининг бир бўлаги ҳисобланади.

2020 йил 21-октябрь куни, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида” ги Қонуни қабул қилинганлигига 31 йил тўлади. Шу муносабат билан, бу кунни байрам куни сифатида нишонлаш бўйича мухтарам Президентимиз қарор имзоладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги ўзбек тилида нутқ сўзлагани хам тарихий воқеа бўлди десак янглишмаган бўламиз. Чунки бу турдаги тадбирлар ҳам давлат тилимиз янада ривожланишига катта туртки бўлади.

Давра сухбати, ишчилар ўртасида ижтимоий масофани сақлаган холда қизғин мунозараларга бой тарзда ўтди. Ишчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар ва ўз фикрларини билдирдилар.

 

Наманган вилояти ЭММХ 1-тоифали радиооператори – О.Б Турсунов

Faylni tanlang