"EMMM" DUK yangiliklari

2020 йил 26-28 февраль кунлари Беларусь Республикаси, Минск шаҳрида Радиочастота спектри ва сунъий йўлдош орбиталаридан фойдаланишни тартибга солиш бўйича АМҲ комиссиясининг, ҳамда РА/БРК га тайёргарлик бўйича ишчи гуруҳнинг 17-йиғилиши бўлиб ўтди

2020 йил 26-28 февраль кунлари Беларусь Республикасиниг Минск шаҳрида Радиочастота спектри ва сунъий йўлдош орбиталаридан фойдаланишни тартибга солиш бўйича Алоқа соҳасида минтақавий ҳамжамият комиссиясининг, ҳамда Радиоалоқа ассамблеяси ва Бутунжаҳон радиоалоқа конференциясига тайёргарлик бўйича ишчи гуруҳнинг 17-йиғилиши бўлиб ўтди.

Комиссия йиғилишини радиочастота спектри ва сунъий йўлдош орбиталаридан фойдаланишни тартибга солиш бўйича АМҲ комиссияси раиси Бутенко Валерий Владимирович олиб борди.

Беларусь Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш вазирлигининг Радиочастота спектрини тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Дмитрий Корзун йиғилиш иштирокчиларига Беларус Руспубликаси алоқа маъмурияти номидан мурожаат қилиб, барчага йиғилиш давомида муваффақият тилаб, бу йиғилиш кейинги Бутунжаҳон радиоалоқа конференциясига тайёргарликни бошлаб берувчи муҳим тадбир эканлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Козоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерациясининг 50 дан ортиқ вакиллари, Шунингдек XEI, GSMA, GSA, EUTELSAT ташкилотлари ва Алоқа соҳасида минтақавий ҳамжамият Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этдилар.

Радиочастота спектри ва сунъий йўлдош орбиталаридан фойдаланишни тартибга солиш бўйича АМҲ комиссияси РА-19 ва БРК-19 да АМҲ Алоқа маъмуриятларинг муваффақиятли иштирокини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Радиочастота спектри ва сунъий йўлдош орбиталаридан фойдаланишни тартибга солиш бўйича АМҲ комиссияси томонидан доимий равишда иш олиб борадиган Радиоалоқа ассамблеяси ва Бутунжаҳон радиоалоқа конференциясига тайёргарлик бўйича ишчи гуруҳ тузилди, ҳамда ушбу гуруҳ ва унинг таркиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Налбандян Альберт Багратович РА/БРК ишчи гуруҳи раиси, Пастух Сергей Юрьевич эса раис ўринбосари этиб сайланди. Хохлачев Николай Анатольевич РА/БРК ишчи гуруҳи котиби этиб тайинланди.

РА/БРК ишчи гуруҳининг 1-йиғилиши давомида АМҲ иштирокчи давлатларининг алоқа маъмуриятларининг 2023 йил бўлиб ўтадиган Радиоалоқа ассамблеяси ва Бутунжаҳон радиоалоқа конференциясига тайёргарлик бўйича режа лойиҳаси таёйрланди. Ишчи гуруҳ томонидан БРК-23 кун тартибидаги масалалар бўйича координаторлар тайинланди.

Радиочастота спектри ва сунъий йўлдош орбиталаридан фойдаланишни тартибга солиш бўйича АМҲ комиссияси 2017-2020 йиллар учун ишини якунлади ва Комиссия раиси ва унинг ўринбосарларини кейинги муддатга қайта сайлаш масаласини кўриб чиқдилар. Комиссия бир овоздан Бутенко Валерий Владимировични 2021-2023 йиллар давомида Комиссия раиси лавозимига сайлади ва АМҲ Алоқа маъмуриятлари Раҳбарлар Кенгашиниг йиғилишига тасдиқлаш учун тақдим этди.

Қуйидаги таркибдан иборат раис ўринбосарлари қайта сайландилар:

Махкамов Бахтиёр Шухратович, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш бўлими бўшлиғи;

Абдуллаев Гулам Надир оглы, Озарбайжон Республикаси Транспорт, алоқа ва юқори технологиялар вазирлигининг телекоммуникация сектори бош маслаҳатчиси;

Налбандян Альберт Багратович, Арманистон Республикаси юқори технологиялар саноати вазирининг маслаҳатчиси;

Корзун Дмитрий Николаевич, Беларусь Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш вазирлигининг Радиочастота спектрини тартибга солиш бошқармаси бошлиғи;

Нуршабеков Ризат Рахатбекович, Козоғистон Республикаси “Давлат радиочастота хизмати” директори.

Йиғилиш сўнгида қатнашчилар АМҲ Ижроия қўмитаси ва Беларусь алоқа маъмуриятига Комиссия йиғилишини яхши ташкил этганлиги ва самимий қабул учун миннатдорчилик билдирдилар

ОКРП 2-тоифали муҳандиси – Махмудов Ж.Х.

 

Faylni tanlang