"EMMM" DUK yangiliklari

29-31 март кунлари Қашқадарё вилоятида Қўмондонлик – штаб ўқув машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2021 йил 21 январдаги 1-сонли буйруғига асосан, Қашқадарё вилояти худуди бўйлаб 2021 йил 29 – 31 март кунлари “Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг ҳудудий қуйи тизими бошқарув органлари, куч ва воситалари билан қўмондонлик-штаб ўқув машқига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш” мавзусидаги ўқув машқлари ўтказилди.

Ўқув машқида дастлаб Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи корхона, ташкилотларнинг шайлиги, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш учун зарур техника ва асбоб-анжомларнинг ҳолати ўрганилди.

Шундан сўнг иштирокчилар томонидан ўз йўналишидаги шартли аварияларни тезкорлик билан бартараф этиш билан боғлиқ вазифалар амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.

Ушбу ўқув машқида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги соҳа корхоналари билан бир қаторда “ЭМММ” ДУК марказий аппарати ҳамда Қашқадарё вилоят ЭММ хизмати масъул ходимлари иштирок этишди. Қўмондонлик-штаб ўқув машқи юқори савияда ўтказилди.

 

Қашқадарё вилояти ЭММХ

Faylni tanlang