"EMMM" DUK yangiliklari

30 январ куни Навоий шаҳрида ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабнинг тантанали очилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4851-сон “Aхборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва ИТ-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2020-2024 йиллар мобайнида ҳар бир туман шаҳарларда биттадан информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш режалаштирилган эди.

2021 йил 30 январь куни шундай мактаблардан бири Ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Навоий шаҳридаги 8-ўрта мактаб Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси ва Давлат фельдъегерлик хизмати хомийлиги билан Ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабга айлантирилди.

“Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси томонидан мактаб керакли жиҳозлар билан таъминланди, барча шароитларни яратиш бўйича ишлар олиб борилиб, замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан жиҳозланган синфлар, робототехника хонаси ва рақамли кутубхонахоналари фойдаланиш учун топширилди.

Очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Махсудов Жамол Тиллоевич, “Электомагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Махкамов Бахтиёр Шухратович ва Навоий вилоятида жойлашган соҳа корхоналар ходимлари ва жамоатчилик вакиллари, ёшлар қатнашди. Шу муносабат билан, Республиканинг ТОП-100 талигига кирган 25 нафар "Бир миллион дастурчи" лойиҳасида фаол қатнашган ўқитувчилар ҳамда 11 нафар яхши натижа кўрсатган ўқувчилар сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Навоий вилояти ЭММХ тизим муҳандиси Хўжаев Ж.А

Faylni tanlang