"EMMM" DUK yangiliklari

Бир корхонадаги 37 йиллик иш фаолияти ва умр

Шакиров Мадамин Махмудович – “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси Андижон вилояти Электромагнит мослашув хизматининг энг малакали ходимларидан бири бўлиб ишлаб келмоқда. Мадамин Махмудович 22 октябрь 1960 йилда Андижон шахрида таваллуд топган. 1975-1976 йилларда Андижон шахридаги 55-сон техника билим юрти талабаси бўлган. 1976-1978 йилларда иш фаолиятини “Андижонирмаш” заводида чилангар лавозимида олиб борган, 1978-1980 йилларда Белорусия Республикасининг Брест шахрида радиотелеграфист бўлиб харбий хизматни ўтаган. Харбий хизматни ўтаб бўлгач 1981 йилдан 1984 йилгача Мадамин Махмудович Андижон ДОСААФда радиотаёрлўв ўқитиш бўлимининг етакчи устаси лавозимида ишлаган. Андижон вилоятининг Электромагнит мослашув хизмада Мадамин Махмудович ўз фаолиятини 1984 йилда радиоператор лавозимида бошлаган, 1988 йилда 1 – даражали радиоператор лавозимида, 1995 йилда инспектор лавозимига эширган ва 1998 йилда 1–даражали мухандис лавозимига кўтирилган. Мадамин Махмудович ўзининг мехнат фаолияти давомида корхона тараққиёти учун виждонан меҳнат қилган, айниқса 2001-2008 йиллар давомидаги иш фаолияти ажралиб туради. Шунингдек у ўзининг 37 йиллик иш фаолияти давомида корхонада бир неча ёш ишчи ходимларга иш ўргатиб устозлик қилган ҳамда бир қанча шогирдларни чиқарган.

Шакиров Мадамин Махмудовичнинг кўп йиллик самарали меҳнатлари раҳбарият томонидан юқори бахоланиб 2003 йил 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан “Ўз касбининг устаси” кўкрак нишони билан тақдирланди ва 2007 йили 29 декабр куни яна бир марта “Ўз касбининг устаси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мадамин Махмудович Андижон вилояти Электромагнит мослашув хизматида энг намунали ходимлардан бири хисобланади. У ўзининг кўп йиллик мехнатлари, бой касбий ва хаётий тажрибаси ила ходимлар орасида катта ҳурматга эга бўлган.

Мадамин Махмудович уч фарзанднинг отаси, саккиз неваранинг севимли бобоси. Халқимизда шундай бир доно нақл бор - “кимки ҳалол мехнат қилса, рохат ва ҳурмат топади”. Узоқ йиллар чин юракдан қилган мехнат ва хизматлари учун 2019 йил Ўзбекистон Республикасинииг мустақиллигининг 28 йиллиги муносбати билан Мадамин Махмудович Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Ўз касбининг устаси” кўкрак нишони билан учинчи марта тақдирланди.

Муаллиф: Андижон вилояти ЭММХ бошлиғи Ў.А. Қодиров.

Faylni tanlang