"EMMM" DUK yangiliklari

Академикнинг илмий салоҳияти ва тажрибасидан самарали фойдаланиш

“Электромагнит мослашув маркази” Давлат унитар корхонасида академик Мусаханов Мирзаюсуф Мирзамахмудович билан 2 та илмий семнар бўлиб ўтди.

Ушбу учрашув давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази академиклари ва муҳбир аъзолар ҳамда мамлакатимизнинг етакчи олимлари билан ўтказган йиғилиши давомида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш доирасида бўлиб ўтди.

Илмий семинарлар ЭМММ ДУК Тошкент техник радионазорат станциясининг мажлислар залида корхонанинг 50 дан ортиқ ходимлари ва амалиёт ўтаётган талабалар иштирокида “XVII-XVIII аср олимлари ва уларнинг электродинамика ривожланишига қўшган ҳиссалари” ҳамда “Радиочастота спектри” мавзулари бўйича бўлиб ўтди. Академик томонидан ўқилган ушбу қизиқарли маърузалар 2 соатдан ортиқ давом этиб, корхонанинг ходимлари ва амалиётчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки академик М.Мусахановнинг самарали фаолияти учун корхонамизда барча шароитлар яратилган, жумладан компьютер ва ташкилий техника, Интернет, илмий адабиётлар билан таъминланган ишчи кабинет мавжуд.

Семинар лавҳалари: Академик мавзуга эътибор қаратмоқда.

 

Семинар лавҳалари: Маърузанинг мазмун-моҳияти очиб берилмоқда.

Семинар лавҳалари: Академик саволларга жавоб бермоқда.

Академик  М.Мусаханов учун корхонамизда ташкил этилган ишчи кабинет.

Академик  М.Мусаханов ўз ишчи кабинети билан танишмоқда

Академик  М.Мусаханов яратилган ишчи кабинетдан мамнунлигини ва корхона раҳбарига ҳамда Вазирлик раҳбариятига ўз миннадорчилигини билдирмоқда.

и.ф.д. Бахтиёр Махкамов

Faylni tanlang