"EMMM" DUK yangiliklari

АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 580 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТИ

Жиззах вилояти Электромагнит мослашув хизматида сўз мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Ўтказилган давра суҳбати давомида, буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллаганлиги ходимлар орасида эътироф этилди.

Сўнгги йилларда Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини юртимизда ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш борасида қатор ишлар амалга ошириб борилаётганлиги айтиб ўтилди.

Жиззах вилояти ЭММХ 2-тоифали тизим муҳандиси – Х.А.Исраилов

Faylni tanlang