"EMMM" DUK yangiliklari

Ҳамкорликдаги сайи харакатлар!!!

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, давлатимиз суверенитети, чегараларимиз дахлсизлиги таъминланди, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини рўёбга чиқариш бўйича улкан ишлар амалга оширилди.

Cурхондарё вилояти Электромагнит Мослашув Хизмати тасдиқланган режа асосида ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу ўринда айтиш керакки Cурхондарё вилояти ЭММ хизматининг радиомониторинг бўйича ходимлари томонидан йил давомида Сурхондарё вилояти Божхона Бошқармаси, Сурхондарё вилояти Ички Ишлар Бошқармаси, Сурхондарё вилояти Давлат Солиқ Бошқармаси билан ҳар чоракда тезкор тадбир ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Хозирги кунда технология ривожланиб бораётган бир вақтда инсон ақлига сиғмайдиган кичик ҳажмли лекин катта вазифани бажарувчи РЭВлар ҳам кўпаймоқда. Бунга мисоллар: Ҳар хил овоз ёзиш, суратга олиш, тасвирга тушуриб, РЧСдан фойдаланган ҳолда масофага узатувчи қурилмалар ҳамда уяли алоқа сигналларини маълум бир радус масофада чекловчи қурилмалардир. Бундай воситалардан фойдаланишларни амалга ошириш оқибатида радиочастота спектридан фойдаланиш қоидаларини бузулишига хамда эфирда радиохалақитлар хосил бўлишига ва бу хосил бўлган радиохалақитлар орқали РЧСдан фойдаланувчилар Хукумат фойдаланишидаги хар хил турдаги хизматларда фойданилаётган РЭВларнинг ишлаш фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Вилоятимиз ҳудудидаги Божхона постларида божхона ходимлари билан ҳамкорликда назорат ишларини кучайтириш чет элга чиқаётган хусусий тадбиркорларга бундай воситалар ҳақида тушунтириш ва огохлантириш ишларини олиб борилаяпди. Давлат органлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли РЭВларни радиочастотадан сифатли ва тоза, радиохалақитларсиз ишлаши ҳамда тезкор маълумотларни ўтказилишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республика ҳудудига РЭВларни олиб кириш хуқуқини берувчи рухсатномаларсиз олиб кирилишини олдини олиш ва олиб кириш хуқуқини берувчи рухсатнома асосида олиб кирилаётган РЭВларни назорат қилиб борилмоқда.

 

Шунингдек Сурхондарё вилояти Ички Ишлар Бошқармаси билан ҳамкорликдаги ишлар олиб борилди. Ҳозирги кунда айрим фуқораларимиз томонидан радиочастота спектри ва РЭВлардан билиб-билмай ноқонуний тарзда фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шундай фуқороларимиз борки қўлбола радиоузатгичлар ясаб радиобезорилик (радиохулиган) фаолияти билан шуғулланиб эфирга чиқишади. Бунинг салбий оқибатларини эса, аввало ўзининг соғлиғига зарарлигини ва эфирда радиохалақитлар хосил қилаётганлигини билишмайди. Бундай РЭВлар ишлаши натижасида эса парвозларни амалга оширувчиларни ҳаводаги ҳаракатларини назоратга олувчи ва темир йўл ҳаракатини таъминловчи РЭВлар ва бошқа ўрта тўлқин диапазонида ишловчи бошқа турдаги РЭВларга ҳамда радиочастота спектридан ноқонуний равишда фойдаланишлар юзага келади. Сурхондарё вилояти барча ЙПХ масканлари ва автомобил йулларида Сурхондарё вилояти ЙПХ ходимлари билан ҳамкорликдаги тадбирлар ўтказилди. Ҳамкорликдаги сайи ҳаракатлар натижасида бир қанча қонун бузарликларнинг олди олинди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Сурхондарё вилояти худудий бўлими ходимлари билан ҳамкорликда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни вилоят худудига ноқонуний равишда олиб кириш ва бозорлар савдо расталарида ноқонуний равишда сотиш ҳолатларини олдини олиш бўйича ҳамкорликдаги ишлар амалга оширилди. Унга кўра вилоят маркази ва туманлардаги бозорларнинг савдо расталаридаги РЭВларнинг ноқонуний сотилишининг олди олинди ва сотувчиларга огохлантириш хатлари берилди.

Сурхондарё вилояти Электромагнит мослашув хизмати бошлиғи Рустам Муродов.

Faylni tanlang