"EMMM" DUK yangiliklari

Бажарилган ишлар якуни

Навоий вилояти Электромагнит мослашув хизмати (ЭММХ), ҳар йили вилоят ҳудудий бошқармаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, Алоқа ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси бўйича назорат инспекцияси Навоий бўлими билан ҳамкорликда режа тузади.

Ўтган йили Навоий вилояти ЭММХ радиоманиторинг бўлими томонидан 46 ноқонуний эфирга чиқишлар аниқланган ва ҳар бири бўйича ўз вақтида чоралар кўриб борилган. Ундан ташқари мутахассислар томонидан портатив қурилмалар, мобил ва радионазорат стационар станциялари орқали 1196 радиоэлектрон воситалар (РЭВ)ни техник параметрларини ўлчов ишлари ўтказилди ва 1 та техник параметри бузилган РЭВ аниқланган.

Ўтган йил давомида 241 та қурилиши режалаштирилган РЭВ ни 287 таси ишга туширилган. Кейинчалик аниқланишича 6 тасида радиохалақитлар аниқланган ва қисқа муддатда бартараф этилган.ЭММХ томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний РЭВ ни олиб кириш, бериш, қуриш, ўрнатиш ва ишга туширишни олдини олиш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали реклама эшиттиришларини мунтазам амалга ошириб борилган. Шунинг учун ҳар бир ярим ойда “Диққат Навоий вилояти аҳолиси ва меҳмонларига” рукуни остида мақолалар бериб борилган. Хизмат мутахассислари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда РЭВ ва ЮЧҚни ноқонуний фойдаланишни олдини олиш мақсадида ўқув семенарлари ва тушунтириш ишлари ўтказиб борилди.Бундан ташқари Навоий вилояти ЭММХ Алоқа ахборотлаштириш ва телекоммуникация техналогиялари соҳаси бўйича назорат инспекцияси Навоий бўлими, Ички ишлар бўлими, Божхона бошқармаси Навоий бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда 76 маротоба рейдлар ва техник экспертизалар ўтказилди. Ҳамкорликда ўтказилган рейдлар жараёнида 33та РЭВ да “Радиочастота спектри тўғрисида”ги қонун ва бошқа норматив ҳужжатлар талаблари бузилиши аниқланган. Масалан кабел теливидения модуляторлари ва транк радиоалоқа қурилмалари кабилар. 31 та РЭВ хужжатлаштирилган ва Электромагнит мослашув маркази Давлат унитар кохонаси томонидан рухсатномалар берилган. Тўрттаҳолатда РЭВ эгасига нисбатан Алоқа ахборотлаштириш ва телекоммуникация техналогиялари соҳаси бўйича назорат инспекцияси томонидан Навоий бўлими томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Навоий вилояти ЭММХ                                         тармоқ администратори Ж.А. Хўжаев

Faylni tanlang