"EMMM" DUK yangiliklari

Божхона Бошқармаси алоқа бўлими ва блок пост хизмати ходимлари билан ҳамкорликдаги ишлар

Cурхондарё вилояти Электромагнит Мослашув Хизмати ва вилоят Божхона Бошқармаси алоқа бўлими ва блок пост хизмати ходимлари вилоят ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилаётган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олдини олиш ва радиочастота спектридан фойдаланиш назоратини кучайтириш юзасидан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Cурхондарё вилояти ЭММ хизматининг радиомониторинг бўйича ходимлари томонидан жорий йилнинг май ойида Сурхондарё вилояти Божхона Бошқармасида ўқув семинар ташкил этилди.

 

Семинар давомида радиоэлектрон воситалрини мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш тартиблари, ҳамда рухсатномасиз олиб кириш мумкин бўлмаган радиоэлектрон воситалар турлари хақида Сурхондарё вилояти Божхона Бошқармаси ходимларига тушинтиришлар берилди. Бундан ташқари божхона ходимларига бундай радиоэлектрон воситаларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кириб ноқонуний фойдаланишларни амалга ошириш оқибатида радиочастота спектридан фойдаланиш қоидалари бузилишига, ҳамда эфирда радиохалақитлар хосил бўлишига ва бу хосил бўлган радиохалақитлар орқали РЧСдан фойдаланувчилар, ҳусусан Ҳукумат фойдаланишидаги ҳар-хил турдаги хизматларда фойданилаётган РЭВларнинг ишлаш фаолиятига салбий таъсир кўрсатиш мумкинлиги хақида маълумот берилди.

Сурхондарё вилояти Божхона Бошқармаси блок постларида божхона ходимларига назорат ишларини кучайтириш ва чет элга чиқаётган тадбиркорларга бундай радиоэлектрон воситалар ҳақида тушунтириш ва огохлантириш ишларини олиб бориш зарурлиги хақида такидланди.

Сурхондарё вилояти Электромагнит мослашув хизмати бошлиғи Рустам Муродов.

Faylni tanlang