"EMMM" DUK yangiliklari

ДАВЛАТ ТИЛИ МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

Навоий шаҳридаги Аxборот технологияларига ихтисослашган
8-сонли таянч мактабида Навоий вилояти Электромагнит мослашув хизмати ходимлари билан ҳамкорликда “Ўзбек тили – давлат тили” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни ЭММХ бошлиғи Ж.Облаев очиб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳамда маънавий ҳаётида муҳим воқеа бўлганлиги тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Шундан сўнг, мазкур мактабнинг олий тоифали она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Дилором Хакимованинг мавзу доирасидаги маърузаси тингланди.

Д.Хакимова ўз маърузасида 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани, бу эса мамлакатимиз, юртдошларимиз ҳаётидаги унутилмас, тарихий воқеага айланганини айтиб ўтди.

Тил – миллатнинг маънавий бойлигидир. Тил нафақат муаммола воситаси – балки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Турли халқларнинг тилларига хурмат эса ўз навбатида ўзаро тушунишни, мулоқотларга имконият яратади. Тилларни сақланиб қолиши учун эса бу тилларни қўллаб-қувватлаш зарурдир. Айнан тил туфайли инсоният у ёки бу халққа мансублигидан фахрланиб яшайди. Барча тилларни тан олиш ва хурмат қилиш тинчликнинг бирдан бир кафолатидир. Шу сабабли ҳам хар бир халқ ўз тили сақланиб қолиши учун ҳаракат қилади.

Шундай экан, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришда, уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига қўшишда ҳар биримиз тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашимиз керак.

Шундан сўнг, сўзга чиққан иштирокчилар маъруза ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, маърузачига миннатдорчиликларини айтдилар ва бир қанча саволлар билан мурожаат қилдилар.

Маърузачи берилган барча саволларга ҳаётий мисолллар билан жавоб берди. Тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

 

Навоий вилояти ЭММХ

М.Й. Тўрақулов

Faylni tanlang