"EMMM" DUK yangiliklari

ЭМММ ДУК касаба уюшмаси фаолияти Қашқадарё вилояти Электромагнит мослашув хизмати мисолида

Касаба уюшмаси – бу ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаси, маданият ва бошқа соҳалардаги ўз фаолиятларининг табиати бўйича умумий манфаатлар билан боғлиқ бўлган одамларнинг ихтиёрий жамоат бирлашмаси бўлиб, бирлашмалар меҳнат муносабатларида ишчиларнинг ҳуқуқларини, шунингдек ташкилот аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ифода этиш ва химоя қилиш мақсадида тузилади.

ЭМММ ДУК нинг сифат соҳасидаги сиёсатида қайд этилган “Корхона ва унинг вилоят бўлинмаларидаги ходимларнинг ижтимоий ҳимояланганлигини ошириш ва изчил равишда уларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини яхшилаш” бандига асосан ЭМММ ДУК касаба уюшмаси томонидан тизимли ишлар олиб борилаётганини таъкидлаш лозимдир. Мисол тариқасида Қашқадарё вилояти Электромагнит мослашув хизматида олиб борилаётган ишларни келтириб ўтиш мумкин. Ходимларнинг ишдан бўш вақтларини мароқли ўтказишлари ҳамда уларнинг соғлом турмуш тарзига риоя этишлари мақсадида корхона касаба уюшмаси томонидан Қашқадарё вилояти ЭММ хизмати спорт тренажерлари ва инвентарлари билан таъминланган. Велотренажер ва югуриш йўлакчасидан фойланиш, ходимлар ўртасида шашка, шахмат, футбол ва волейбол ўйинларини ўйнаш доимий одатимизга айланган.

Хар хафтада икки маротаба ташкил этиладиган футбол ўйинлари эса алоҳида ўринга эгадир. Миллионлар ўйини ҳисобланган ушбу спорт тури нафақат соғлом турмуш тарзимиз учун, шу билан бирга жамоамиз ходимлари ўртасидаги ўзаро аҳиллик ва дўстона муносабатларни йўлга қўйиш учун ҳам хизмат қилмоқда.

Қашқадарё вилояти ЭММ хизмати

Faylni tanlang