"EMMM" DUK yangiliklari

Электромагнит мослашув маркази

Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонасида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси” мавзусида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбири тўғрисида

“Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонасида 2018 йилнинг 19 декабрида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси”га бағишланган маънавий-маърифий тадбири ташкил этилди.

Тадбирга Республика Маънавият тарғибот маркази маърузачиси, Тошкент давлат юридик университети профессори - Мухитдинова Феруза таклиф этилди.

Профессор-маърузачи Ф.Мухитдинова ўзининг маърузасида- Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузада давлат раҳбари Ўзбекистон халқини ушбу қутлуғ айём билан муборакбод этиб, сиёсий-ҳуқуқий ҳаётимиздаги ўзгаришлар ҳақида маъруза қилгани ва  Бош қонунимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш - барчамизнинг шарафли бурчимиз эканини алоҳида таъкидлаганлигини айтиб берди.

У ўз сўзида – “Давлат раҳбаримиз Конституциянинг бош мақсади – халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шароит яратиш борасида қилинган ва қилинажак ишларга ҳам эътибор қаратиши, жамоатчилик ва халқаро экспертлар фикрлари асосида Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси қабул қилиниши, унга мувофиқ солиқ ставкалари пасайтирилиши, баъзи бадал ва тўловлар бекор қилиниши, тадбиркорликни ривожлантириш ва иш ўринлари яратиш рағбатлантирилишини таъкидлаганлиги”ни айтиб ўтди. 

“Агар биз юртимизда барқарор иқтисодиёт қурмоқчи бўлсак, дунёдаги ривожланган мамлакатлар каби бой ва фаровон яшамоқчи бўлсак, юзаки эмас, балки қанчалик қийин ва мураккаб бўлмасин, ҳақиқий бозор иқтисодиётига ўтишимиз шарт. Ягона йўлимиз шу. Бу – Асосий қонунимиз талаби. Бошқа йўл йўқ. Биз бошлаган ислоҳотларимизни қатъий давом эттирамиз ва улар албатта ўзининг ижобий натижасини беради», дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирди - маърузачи Ф.Мухитдинова. 

Маърузачи Ф.Мухитдинова ўз маърузасида Конституцияга амал қилинишининг кафили сифатида жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашни, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни ўзининг нафақат вазифаси, балки муқаддас бурчи, деб ҳисоблашини таъкидлади.

Ходимлар томонидан берилган саволларга профессор-маърузачи Ф.Мухитдинова жавоб берди. Шундан сўнг барча иштирокчиларга минатдорчилик билдирилди.

Маънавий ва маърифий ишлар бўйича масъул – Д.Туйчиева

Faylni tanlang