“Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси Электромагнит мослашув экспертизаси, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш бўйича хизматларга тарифларни долзарблигини ҳамда норматив-ҳуқуқий хужжатларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 1 декабрдан тегишли ўзгартиришлар киритлаганлигини маълум қилади.
Тўлиқ маълумот билан корхонанинг расмий веб-саҳифасида www.cemc.uz танишиш мумкин.