"EMMM" DUK yangiliklari

ЭМММ ДУК ходимлари вазирликнинг идоравий мукофоти билан тақдирланишди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги нишоланиши муносабати билан, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш сохасининг юқори даражада юксалиши ҳамда равнақи йўлида фаолият юритиётган, соҳанинг ривожланишга ўзларининг салмоқли хиссаларини қўшиб келаётган Вазирлик тизимида фаолият юритаётган компания ва жамиятлар, корхона ва ташкилотлар, шунингдек, сохадаги ҳорижий ва хусусий корхоналар раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг самарали меҳнатлари учун рағбатлантирилишди.

Шу жумладан ЭМММ ДУК Тошкент техник радионазорат станцияси бошлиғи А.А.Кадыров “Моҳир алоқачи” фахрий унвони билан , Самарқанд вилояти ЭММХ электромеханиги Ш.Р.Турсункулов “Фаҳрий ёрлик” мукофоти билан, Андижон вилояти ЭММХ 1-даражали радиооператори М.М.Шакиров ва Жиззах вилояти ЭММХ хайдовчиси А.Ў.Исаковлар “Ўз касбини устаси” белгиси билан тақдирланишди. ЭМММ ДУК жамоаси юқорида кўрсатиб ўтилган ходимларни ушбу ютуғи билан табриклайди.

 

Техник бўлим 1 тоифали мухандиси -Ж.Ташпулатов

Faylni tanlang