"EMMM" DUK yangiliklari

«Электромагнит мослашув маркази» ДУК ISO 9001:2015 ҳалқаро стандарти бўйича сертификатлаш аудитидан муваффақиятли ўтди

Электромагнит мослашув марказининг мувафақиятли фаолият кўрсатишини таъминлаш учун ISO 9001:2008 ҳалқаро стандарт талабларига мувофиқ корхонада Сифатни бошқариш тизими ишлаб чиқилган ҳамда расмийлаштирилган эди.

ISO 9001:2015 ҳалқаро стандартининг янги версиясини жорий этиш ва мазкур янги версия бўйича қайта сертификатлаштиришдан мувафақиятли ўтиш зарурияти туфайли, Сифатни бошқариш хизмати томонидан янги стандарт талабларини ҳисобга олган ҳолда СБТнинг мавжуд ҳужжатлари ва жараёнлари қайта кўриб чиқилди. Корхонанинг барқарор ҳолатига ижобий ва салбий таъсир ўтказувчи омиллар аниқланди, ҳамда салбий омиллар таъсирини камайтирувчи тадбирлар ишлаб чиқилди.

2017 йилнинг 17-18 май кунлари корхонамизда «CERT International» сертификация органи томонидан биринчи кузатув аудити ўтказилди. Аудит ЭМММнинг марказий аппарти, ҳамда Андижон, Бухаро, Наманган ва Фарғона вилоят ЭММХларда Бош аудитор - Кудяков Ильяс Ильдарович бошчилигидаги аудиторлар жамоаси тарафидан ўтказилди.

Юқорида кўрсатилган давр ичида, аудиторлар корхона сифатни бошқариш тизимининг ISO 9001:2015 ҳалқаро стандарти талабларига мувофиқ келишини ҳамда самарадорлигини баҳоладилар.

Аудиторлар, корхона Раҳбариятининг Сифатни бошқариш тизимини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўлидаги маъсулияти ва сайи-ҳаракатларини, ходимларнинг, маълумот, кўникма ва тажрибага асосланган юқори малака ва техник маҳоратларини, техник ўлчов қурилмалари, дастурий таъминотларни ва инфраструктурани доимий янгилаб борилишига эришилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Кузатув аудити натижалари бўйича: ЭМММ ДУК - ISO 9001:2015 ҳалқаро стандарти бўйича сертификатлашни мувафақиятли ўтди.

 

Муаллиф: СБХ муҳандиси – Вахидов Б.Г.

Faylni tanlang