"EMMM" DUK yangiliklari

Яхши китоб – доимий ҳамрох


 

2021 йил 16 апрел куни “ЭМММ” ДУК раҳбарияти, касаба уюшма қўмитаси ва ёшлар иттифоқи ташаббуси билан, Тошкент вилоятининг Қуйичирчик тумaни Жумагул қишлоғининг 9- ва 40-сонли мактаблари учун китобларни топшириш бўйича хайрия акцияси бўлиб ўтди.

Бола учун китобларнинг аҳамияти жуда муҳимдир. Китоблар уни дунё қарашини кенгайтириши, табиат ҳақида, ва уни ўраб турган нарсалар билан таништириш учун хизмат қилади.


 

Фақатгина кутубхонада, бола мулоқот маданияти кўникмаларини ва китоб билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўлади. Китобга нисбатан эҳтиёткорлик билан қараш - бу ўқиш маданиятининг муҳим фазилатларидан бири бўлиб, уларсиз ҳақиқий китобхон шакллана олмайди.

Расмли китоблар болалар онгини ривожлантиради, дунёни билишга ёрдам беради, нутқни ривожлантиришга ҳисса қўшади. Болалар адабиёти ўсиб бораётган болалар онги учун озуқа бўлиб хизмат қилади ва раҳм-шафқат, ҳамдардлик ҳамда меҳрибонликни ўргатади.

 

ТваЙАБ II тоифали муҳандиси

Фейзуллаев А.А.

Faylni tanlang