"EMMM" DUK yangiliklari

Қорақалпоғистон Республикасида мобил алоқа қамровини ўрганиш ишлари

Кейинги йилларда мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича кўрилаётган комплекс ташкилий-техник чоралар телекоммуникация хизматларининг сифатини яхшилаш ва турларини ошириш, шу жумладан мобил алоқа қамровини кенгайтиришга имкон бермоқда.

Шу билан бирга, олис ва қишлоқ аҳоли пунктларида, туристик ва рекреацион ҳудудларда, магистрал автомобиль ва темир йўллари бўйида телекоммуникация инфратузилмасини, шунингдек, Интернет тармоғига симсиз кенг полосали уланиш тармоқларини ривожлантириш суръатлари етарли даражада эмас.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг баённома топшириқлари, “ЭМММ” ДУКнинг тегишли чора-тадбирларлар режаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги автомагистрал йўллар, темир йўллар, олис ва қишлоқ аҳоли пунктлари, диққатга сазовор зиёратгоҳ ва туристик объектларда мобил алоқа ва мобил интернет қамровини аниқлаш юзасидан доимий радиомониторинг ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Олинган маълумотлар таҳлил қилиниб, янги база станциялар ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш орқали мобил алоқа ва мобил интернет сифати ва қамров даражасини ошириш мақсадида тегишли таклифлар вазирликнинг ҳудудий бошқармасига тақдим қилинмоқда. Бу тадбирлар албатта келгусида ҳам давом эттирилади, сабаби, аҳолининг, даврнинг талаби ҳам шудир.

Қорақалпоғистон Республикаси
Электромагнит мослашув хизмати

Faylni tanlang