"EMMM" DUK yangiliklari

Корхона фаолиятининг 2016 йил бўйича якунлари ва 2017 йилдаги асосий вазифалар.

2017 йил 3 февралда “Электромагнит мослушувлар маркази” Давлат унитар корхонасининг 2016 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йил якунига бағишланган йиғилишда корхона бошлиғи ўринбосарлари, бўлим ва хизматлар, минтақавий бўлинмалар бошлиқлари иштирок этдилар.

Йиғилишда корхонанинг 2016 йилдаги фаолияти якунлари бўйича, хусусан асосий молиявий кўрсаткичлар, радиочастоталар ўзлаштирилиши ва рухсат берувчи ҳужжатлар, радиомониторинги ва радиоҳалақитларни аниқлаш бўйича ишлар якунлари, ижро интизоми масалалари ва фуқаролар мурожаатлари бўйича ахборот тақдим этилди.

Давлатимиз Раҳбари томонидан қўйилган вазифаларни ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишларни эътиборга олган ҳолда, “ЭМММ” ДУК да жорий йилда қуйидаги асосий мақсадларни амалга ошириш керак:

  • “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури тадбирларини бажариш;

     

  • Радиочастота спектри мониторинги тизимини янада замонавийлаштириш вазифаларини амалга ошириш;

     

  • Ўзбекистон Республикаси минтақаларида Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш дастурини амалга оширишда фаол қатнашиш;

     

  • ИСО9001:2015 стандартига ўтишни амалга ошириш, сифатни бошқариш тизими ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;

     

  • Корхонанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимлар меҳнат шароитларини ва уларнинг ижтимоий ҳимояланганлигини мунтазам яхшилаб бориш.

     

Муҳокама ўтказилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

 

Сифатни бошқариш хизмати бошлиғи Юсупов А.А.

Faylni tanlang