"EMMM" DUK yangiliklari

“ЭМММ” ДУКда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотига етакчи сайланди

2021 йил 23 декабр куни “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонасида Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилиш корхонанинг ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчисини сайлаш бўйича ташкиллаштирилди.

Йиғилишда корхонанинг 30 ёшгача бўлган ёш ходимлар иштирок этишди.
Ушбу ёшлар орасидан иш фаолияти давомида ўзларининг юксак маҳоратларини намоён этиб келаётган 3 нафар номзодлар, йиғилиш раиси томонидан таништирилиб, номзодлар ўз олдига қўйган мақсадлари борасидаги фикр ва таклифлари тингланди.

Кўпчиликнинг қарори билан Радионазорат ва техник ривожланиш хизмати муҳандиси Мухаммадиев Шахобиддин корхона ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилигига сайланди.

Йиғилиш давомида 2021 йил якунлари ва 2022 йилда режалаштирилаётган тадбирлар муҳокама қилинди. 2022 йил мобайнида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг жисмоний тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши кераклиги, шунингдек, ёшлар ўртасида китоб мутоалааси ва китобхонликни янада тарғиб қилишга қаратилиши ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Йиғилиш якунида корхонада Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг истиқболли режалари муҳокама қилиниб олинди.

Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзоси М.Назаров

Faylni tanlang