"EMMM" DUK yangiliklari

Самарқанд шахрининг Туристик Зоналарида мобил алоқа ва мобил интернет қамрови холатини ўрганиш жараёни.

Самарқанд кўҳна ва ноёб тарихий обидаларга бой ва маданий меросга эга бўлган вилоят ҳисобланади. Маълумки Самарқанд вилояти ҳудудида “Регистон” майдони, “Биби-Хоним” мақбараси, “Шоҳизинда” ёдгорлик мажмуаси, “Гури-Амир” мақбараси, “Хўжа-Дониёр” мақбараси, “Ҳазрати-Хизр” масжиди, “Улуғбек” расадхонаси, “Имом ал-Бухорий” ёдгорлик мажмуаси ва бошқа кўплаб қадимий ёдгорликлар мавжуд.

Самарқанд вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантиришда замонавий ахборот технологияларининг ҳам ўрни катта эканлиги барчамизга маълум. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган топшириқлар ҳамда алоҳида режа асосида Самарқанд вилоятининг диққатга сазовор зиёратгоҳлари, туризм объектлари, вилоят ҳудудидан ўтувчи (М-37, М-39, А-378, А-377) автомагистраллар, темир йўлларида махсус ўлчов воситалари, махсус дастурларда ишловчи терминаллардан фойдаланган ҳолда мобил алоқа ва мобил интернет қамров даражасини ва алоқа сифатини ўрганиш ишлари доимий тарзда олиб борилмоқда.



 


 

2020 йил якуни таҳлилига кўра, Самарқанд вилояти мобил алоқа ва мобил интернет қамрови билан боғлиқ бўлган 545 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар муддатидан кечиктирилмаган ҳолда ўрганиб чиқилган ва тегишли хулосалар тақдим этилган. Мурожаатларни келиб тушишини камайтириш мақсадида ва вилоятнинг олис худудларида ҳам мобил алоқа ва мобил интернетни ривожлантириш бўйича ўрганишлар доимий равишда ўтказилиб келинмоқда. Қамров даражасини ошириш бўйича мобил операторларга тавсиялар берилиб борилаяпти.

Самарқанд вилояти ЭММХ.

Faylni tanlang