"EMMM" DUK yangiliklari

Корхона ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарори мазмун-моҳиятини етказиш юзасидан техник ўқув машғулоти ўтказилди

Корхона бошқарув аппарати хизмат ва бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Электромагнит мослашув хизмати бошлиқлари ва масъул ходимлари иштирокида
2021 йил 4 май куни соат 15-30 дан 16-30 га қадар видеоконференцалоқа орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги “Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги 801-сон қарори мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида техник ўқув машғулоти ташкиллаштирилди.

Бунда:

“Барча турдаги радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни ишлаб чиқиш, модернизация қилиш, ишлаб чиқариш ва хориждан олиб кириш учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом”;

“Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом”;

“Юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом”;

“Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш тартиби тўғрисида Низом”;

“Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида Низом”;

“Ўзбекистон Республикаси радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисида Низом”ларини талаблари техник ўқув машғулоти иштирокчиларига тушунтирилди ва қизиқтирган барча саволларига жавоблар берилди.

 

ЭММХ матбуот хизмати

Faylni tanlang