"EMMM" DUK yangiliklari

Коррупция - мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат

Коррупция сўнгги йилларда халқаро миқёсдаги жиноят сифатида жахон хамжамияти томонидан кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир. Коррупция келтирадиган зарар барча давлатлар учун тенг саналиб, мазкур иллат давлатнинг турли соҳаларига, хусусан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузига салбий таъсир кўрсатади.

Коррупция шундай иллатки, уни бир ёки икки идоранинг саъй-ҳаракати билан йўқ қилиб бўлмайди. Қачонки, барча фуқароларимиз, жамият унга қарши биргаликда курашиб, унинг илдизларини йўқ қилишга киришилсагина ижобий натижага эришиш мумкин. Бунинг учун фуқароларимизда ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш энг устувор масалалардан саналади.

 Таъкидлаш лозимки, “ЭМММ” ДУКда коррупцияга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида доимий равишда ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “ЭМММ” ДУКнинг 2021-йил 11-майдаги 112-сон буйруғи билан қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди: Одоб-ахлоқ қоидалари, Одоб-ахлоқ, меҳнат низоси ва коррупцияга қарши курашиш комиссияси тўғрисидаги Низом, Одоб-ахлоқ, меҳнат низоси ва коррупцияга қарши курашиш комиссияси таркиби, Коррупцияга оид ҳаракатлар тўғрисида ахборот бериш бўйича алоқа каналлари орқали келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва қайта ишлаш регламенти.

Юқоридаги ҳужжатларнинг талаблари “ЭМММ” ДУК ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг барча ходимлари учун мажбурий бўлиб корхонада коррупциянинг олдини олишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

 

Қашқадарё вилояти ЭММ хизмати
тизим муҳандиси Қудратов А.А.

Faylni tanlang