"EMMM" DUK yangiliklari

Радиомониторинг бўйича маърузалар

Билимни мустаҳкамлаш инсондан доимий равишда такрорлаш ва уни тўлдириб, бойитиб боришни талаб этади. Бу ўз касбини мутаҳассиси, ўз касбини устаси бўлиб етишишда долзарб масаладир.

Айниқса бугунги кундаги ахборот телекоммуникация технологиялари тараққиёти шу соҳа мутахассисларидан ҳам назарий ва ҳам амалий кўникмаларга эга бўлишни талаб этмоқда. Касб даражаси ва тажрибасини муттасил юксалтириб бориш, уларни бугунги кун талабларига мувофиқ мунтазам ўз устида ишлашлари ва изланишларига чорламоқда.

Бу борада корхонамизда мутахассис ходимларини тегишли курсларда малакасини ошириш билан бир қаторда, доимий равишда ҳар ойлик техник ўқув машғулотлари режаси ишлаб чиқилган ва шу асосида корхонамиз таркибида ўқув машғулотлар олиб борилади.

Худди шундай ўқув машғулотларидан бири жорий йилнинг 26 январ куни бўлиб ўтди. Унда малакали ходимларимиз техник радио назорат хизмати бошлиқ ўринбосари Фаррух Юсупов, етакчи муҳандис Абдурасул Исмоилов ва 1-тоифа мухандис Шухрат Турғуновлар томонидан тайёрланган радиомониторинг бўйича долзарб мавзудаги маърузалар тингланди.

Мавзуга доир материаллар атрофлича таҳлил қилинди. Тингловчилар томонидан берилган қизиқарли саволларга жавоблар олинди. Қизғин ўтган машғулотлар ҳар жиҳатдан фойдали бўлди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки бундай техник машғулотлар муҳандис ходимларни техник салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Техник радио назорат хизмати бошлиқ ўринбосари - Фаррух Юсупов

Faylni tanlang