Soha yangiliklari

Мароқли дам мехнатга ҳамдам!

Мароқли дам мехнатга ҳамдам!

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Электромагнит мослашув маркази Давлат унитар корхонасининг «Оқтош» дам олиш масканида ахборот ресурс маркази хамда маънавият ва маърифат хонаси ӯз фаолиятини бошлади.

Ўзбек ва рус тилларидаги болалар, ўсмирлар ва катта ёшдаги дам олувчилар учун мўлжалланган 400 нусҳадан ортиқ бадиий адабиётлар, ўзбек, рус ва чет эл ёзувчилари томонидан ёзиб нашр этилган.

Ахборот ресурс марказини ташкил этишда ЭМММ ДУК рахбарияти ҳамда корхонанинг маънавият ва маърифат ишлари бӯйича масъул ходими ДилфузаТўйчиева ҳамда «Оқтош» дам олиш маскани ташкилий ишлар бўйича администратори Рустам Инағомовларнинг хизматлари беқиёсдир.

  • Биз дам олувчилар учун яратилган бундай имконият, деди биз билан суҳбатда Сурхандарёлик меҳнат фаҳрийси Зохиджон Ахмедов ҳамда Қашқадарёлик меҳнат фаҳрийси Равшан Шодмоновлар, бу ерда ҳар кунлик янгиликлардан хабардор бўлиш учун «Халқ сўзи», «Ўзбекистон овози», «Ишонч», «Хабар», «Солиқ ва божхона хабарлари» ва бошқа шу каби Республика ва хорижда нашр қилинган газета ва журналлар, бадиий адабиётлардан бахраманд бўлиб мароқли дам олишда қўшимча имкониятлардан бахраманд бўлмоқдамиз.

Абдугафур Хатамов

Faylni tanlang