"EMMM" DUK yangiliklari

Мақсад- ходимларнинг илмий салоҳиятни ошириш!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон фармони, ҳамда “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, яқинда, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарақанд филиалида профессор-ўқитувчилар ва магистрлар иштирокида янги ўқув йили бошланишига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинарни филиал директори, физика-математика фанлари доктори профессор А.Холжигитов кириш сўзи билан очиб, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети “Физика” кафедраси мудири, физика-математика фанлари доктори профессор К.П.Абдурахмонов, ҳамда “Телерадиоэшиттириш тизимлари” кафедраси мудири, техника фанлари доктори Б.Н.Рахимовлар иштирок этаётганлигини таъкидлади.

Олимлар ўзларининг чиқишларида, юқори малакали кадрлар тайёрлашда соҳа корхоналари билан яқиндан алоқада бўлиш, бакалавр ва магистрларнинг малакавий амалиётларини соҳа корхоналарида ўташ ва малакавий битирув ишлари ва магистрлик диссертациялари мавзуларини соҳа муамолари асосида танлаш ва уларинг натижаларини амалиётга татбиқ этиш масалалари хақида тўхталдилар.

Филиалда таълим олаётган магистрларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, уларнинг илмий изланишларда албатта соҳа корхоналари балан узвий боғланиш кераклиги, нафақат назарий балки, амалий жараёнга кўпроқ эътибор қаратиш кераклиги зарурлиги тўғрисида, тавсия этиладиган ихтироларига албатта патент олишлиги ва бунинг жуда катта аҳамиятга моликлиги касб этишини таъкидладилар.

- Олий таълим тизимига киритилган ўзгаришлар, -деди биз билан бўлган суҳбатда профессор Каххар Паттахович Абдурахмонов, - ва уларни ижросини таъминлаш борасида, университет профессор–ўқитувчилари, магистрлари ҳамда талабалари ўртасида доимий равишда кенг тушунчалар бериб борамиз. Бундан ташқари, филиаллар профессор-ўқитувчиларига янги низом билан тузилган “Физика” фанидан ишчи дастурни намунавий нусҳасини тақдим этиб, ундаги ўзгаришлари хақида кенгроқ тушунчалар берилди.

Шу билан биргаликда Республикамизда жорий этилган икки босқичли баъзавий докторатура (PhD) ва докторантура (DSc) хақида сўз юритилди. Янгидан яратилган ихтиро ва унга олинган патент PhD диссертациясини химоя этишни семинар шаклида химоя килишга имкон беришлиги хақида гапирилди.

Филиалнинг профессор ва ўқитувчилари томонидан берилган кўплаб саволларга Тошкент шаҳридан келган олимлар ўзларининг батафсил жавобларини бердилар.

 

 

Абдуғафур Ҳотамов

Faylni tanlang