"EMMM" DUK yangiliklari

Меҳнатда алоҳида ўрнак кўрсатган соҳа ходимлари тақдирлаш

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигини нишонлаш арафасида меҳнатда алоҳида ўрнак кўрсатган соҳа ходимлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 25 августдаги буйруғи билан идоравий мукофотлари билан тақдирланган эдилар. 30 август куни Алоқа тарихи музейи биносида идоравий мукофотларни тантанали равишда тақдим этиш тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Шерматов амалга оширди. Тақдирлашда, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирлик таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари, корхоналар, муассасалари ва телекоммуникация соҳасида фаолият юритувчи корхоналарнинг раҳбарияти ҳамда меҳнат жамоаси вакиллари иштирок этдилар. Шуни алоҳида таъкидалаб ўтиш жоизки, тақдирланувчилар орасида “Электромагнит мослашув маркази” ДУК нинг ҳудудий бўлинмаси ходими- Бухаро вилояти электромагнит мослашув хизмати 1-даражали радиооператори Шаропов Ахмад Исматович ҳам кўп йиллик самарали меҳнати учун «Фаҳрий ёрлиқ» билан тақдирланди.

“Электромагнит мослашув маркази” ДУК раҳбарияти ва меҳнат жамоаси: “Шаропов Ахмад Исматовични бу мукофот билан табриклаган ҳолда, оилавий бахт ва меҳнат фаолиятида янгидан-янги мувафақиятлар тилаб қолади”.

Бўлим бошлиғи Алмурадов К.

Faylni tanlang