"EMMM" DUK yangiliklari

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати янги офис хоналарига кўчиб ўтди

«Электромагнит мослашув маркази» Давлат унитар корхонаси ISO 9001:2015 серияли халқаро стандартининг талабларига мувофиқ, сифат менежменти тизимида корхонанинг сифат сиёсати бўйича ўз олдига қўйилган мақсадларни тўлиқ ва белгиланган муддатларда бажариб келмоқда. Корхона ва унинг худудий бўлинмаларидаги ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини ошириш ва меҳнат шароитини яхшилаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Булар мисолида: жорий йилнинг август ойида Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати, шу кунга қадар 1-қаватда жойлашган офисидан Ўзбектелеком» АКси Қорақалпоғистон филиалининг ШАТС иморати) 2-қаватига, яъни капитал таъмирланган ва барча шароитлар яратилган янги офис хоналарига кўчиб ўтди. Бунда “BRIKS BIG BUILDING” кичик корхонаси қурувчилари томонидан 62 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, фойдаланишга топширилди.

Мустақилликнинг 26 йиллик байрами арафасида замонавий ва кенг хоналарга эга бу янги офисда иш бошлаш Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит мослашув хизмати ходимларига кўтаринки ва байрамона кайфият бахш этди!

Қорақалпоғистон Республикаси ЭММХ.

Faylni tanlang