"EMMM" DUK yangiliklari

Носоз қурилмадан фойдаланиш нафақат сизга, балки бутун жамиятга зарар келтиради

Сўнги кунларда Республика доирасида, шу жумладан Самарқанд вилоятида мобил алоқа ва мобил интернет сифатини яхшилаш борасида улкан ишлар олиб борилмоқда. Аҳоли зич яшайдиган шаҳар масканларидан тортиб олис ва чекка ҳудудларгача уяли алоқанинг барча (2G, 3G, 4G) авлодлари қамровини яхшилаш, аҳолига сифатли алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Гуруч курмаксиз бўлмаганидек бу соҳанинг ҳам ўзига хос муаммолари ва ҳал этилиши қийин бўлган томонлари мавжуд.

Аҳолига, айниқса тадбиркорларимизга уяли алоқага бўлган эхтиёжини юқорилиги сабабли, аксарият тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш корхоналари, иш жойлари кўп қаватли замонавий уйларнинг ертўла (подвал) қисмида ёки биринчи қаватида яъни, мобил алоқа сигналларининг киришига тўсқинлик қилувчи ташқи ойналарига панжаралар ўрнатилган хоналарда фаолият кўрсатиб келмоқда. Шу сабабли аксарият тадбиркорларимиз томонидан четдан олиб кирилган, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган (кўп ҳолатларда Хитойда ишлаб чиқарилган) носоз уяли алоқа сигналларини кучайтирувчи Репитер қурилмаларини ўрнатишлари оқибатида уяли алоқа операторларининг антенналарида интерференция нурланишларини ҳосил этиб, мобил алоқа ва мобил интернет сифатини йўқолишига олиб келмоқда.

1-расм. Амалиётда ножуя таъсир этувчи нурланиш чиқарган Репитер қурилмалари.

Бу каби носоз Репитер қурилмалари биргина зарурий ишчи канал сигналини кучайтирмасдан уяли алоқанинг барча каналларида салбий таъсир этувчи радионурланишларни ҳосил этиши оқибатида бошқа мобил қурилмалар уланишида халақитларни содир этади.

Ушбу масала юзасидан “Mobiuz” МЧЖ корхонаси томонидан бир неча мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларга асосан ҳамкорликда ўрганишлар олиб борилиб Репитер қурилмалари фаолияти аниқланди. Аниқланган натижаларга кўра уяли алоқа сифатига ноъжўя таъсир этувчи Репитер қурилмалари эгаларига огоҳлантиришлар берилди.

Огоҳлантиришларга қарамасдан айрим тадбиркорларимиз томонидан “мен бу қурилмани пулимга сотиб олиб келиб ўрнатганман, қурилмани учирмайман, агар учиришим керак бўлса ўрнига бошқа қурилма олиб келиб беринг” каби муносабатлар билдирилди.

2-расм.

2 ва 3-расмлар. Тадбиркор томонидан ўрнатилиб фойдаланилиб келинаётган носоз Репитер қурилмаси ва антеннаси.

Масалани ижобий ҳал этиш ва мобил алоқа, мобил интернет сифатини яхшилаш мақсадида мобил алоқа сифатига ноъжўя таъсир этувчи Репитер қурилмалари фаолиятини тўхтатиш учун --- хамкорликда рейдлар олиб борилиб Репитер қурилмалари эгаларига тушунчалар ва огоҳлантиришлар берилди.

Шу муносабат билан, ҳалқимизга мурожаат қилмоқчимиз!

Ҳурматли фуқаролар, маълум бир жойдан Репитер каби қурилмаларни сотиб олишда аввало унинг сифатига, мувофиқлик сертификатга эгалигига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга рухсат этилганлигига аҳамият беришларини, қолаверса сифатли маҳсулот сотиб олишларини ва ишлаб чиқарувчи томонидан қурилмани ўрнатишнинг техник талабларига тўлиқ риоя этишларини сўраб қоламиз.

3-расм. Репитер қурилмасини ўрнатиш тартиби.

Биргина жисмоний ёки юридик шахснинг юқоридаги каби қилган хатоси туфайли бир неча юзлаб фуқаролар мобил алоқа ва мобил интернетдаги муаммоларидан азият чекишмоқда.

Фуқароларимиздан алданиб қолмасликлари учун зарурат бўлганда Самарқанд вилояти Электромагнит мослашув хизмати ходимларидан керакли маълумотларни олишларида амалий ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қиламиз.

 

Мурожаат учун телефонлар:
66 616-44-15

66 616-43-45

71 230-64-80

Faylni tanlang