"EMMM" DUK yangiliklari

Бухоро вилояти ЭММХ иш фаолияти тўғрисида

Бухоро вилояти Электромагнит мослашув хизмати иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳамда Электромагнит мослашув маркази ДУКнинг буйруқлари, фармойишлари, шунингдек 2019 йил учун йиллик ва ойлик иш режалари асосида олиб борилади.

Бухоро вилояти электромагнит мослашув хизмати ходимларининг техник даражаларини ва малакаларини такомиллаштириш мақсадида тасдиқланган режага асосан доимий равишда қонунчилик, меъёрий ҳужжатлар ва алоқа назарияси бўйича техник ва амалий машғулотлар ўтказилиб келинмоқда.

Ҳар ойда Бухоро радионазорат пункти, мобил станция ҳамда тезкор қидирув муҳандисининг ойлик иш режалари тузилиб, ушбу режалар бўйича ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Тасдиқланган ойлик режаларга асосан Бухоро вилояти рўйхатига олинган барча радиоэлектрон воситалар, радиоузаткич ва телеузаткичларнинг техник кўрсаткичлари доимий радионазорат пунктида ва мобил станцияда назорат қилиб келинмоқда.

2019 йилнинг 5 ойи мобайнида радиохалақит манбаларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. Шулардан 5 та талабнома Бухоро вилояти электромагнит мослашув хизматига келиб тушди ва ушбу 5 та радиохалақит тўғрисидаги талабномалар ўз муддатида кўриб чиқилди.

2019 йилнинг 5 ойи давомида 33 та тадбир ўтказилди ва ўтказилган тадбирлар давомида 27 та радиоэлектрон воситалар аниқланди. Шундан 27 таси ҳам фойдаланиш учун рухсатномалар олиш жараёнида.

Аҳоли ўртасида тушунтириш-профилактика ишлари ўтказиш мақсадида радиоэлектрон воситаларни олиб кириш, тарқатиш, рўйхатга олиш, фойдаланиш ва телекўрсатувларни ва радиоэшиттиришларни қабул қилишда, ҳамда радиоалоқага содир бўлаётган радиохалақитларни бартараф этиш ҳақида маҳаллий телевидениялар орқали эълонлар бериб келинмоқда.

 

Бухоро вилояти ЭММХ

1 тоифали муҳандиси Одилов Р.Ю.

Faylni tanlang