"EMMM" DUK yangiliklari

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ЭММХ ФАОЛИЯТИДАН

Наманган вилояти Электромагнит мослашув хизмати ўзининг иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳамда “Электромагнит мослашув маркази” Давлат унитар корхонасининг қарорлари, буйруқлари ва фармойишлари ҳамда кўрсатмалари асосида, шунингдек корхонанинг 2017 йилги иш режалари асосида олиб борди.

Наманган вилояти электромагнит мослашув хизмати ходимларини мунтазам равишда малакаларини ошириб бориш мақсадида, ЭМММ ДУК томонидан тасдиқланган режага асосан доимий равишда қонун хужжатлари, меъёрий ҳужжатлар бўйича техник ва амалий машғулотлар ўтказиб келинмоқда.

Аҳоли томонидан сохага оид тушаётган мурожатлар бўйича тегишли ташкилотлар билан хамкорликда Наманган вилояти ЭММХ ходимлари ўрганиш ишларини олиб бормоқдалар.

Наманган вилояти Электромагнит мослашув хизмати томонидан Учқурғон ахборот технологиялари ва сервис касб ҳунар коллежи талабалари учун замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, телекомуникациялар, мобил, теле ва радио узатиш тизимлари мавзуларида тасдиқланган режага асосан ходимларимиз иштирокида семинарлар ўтказилди.

Доимий равишда радионазорат пунктида ҳамда мобил станциясида тезкор қидирув муҳандислари ойлик иш режалари асосан ўрганишлар олиб бомоқдалар.

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида вилоятимиз аҳолиси ва ташкилотларидан жаъми 4 та радиохалақитлар тўғрисида аризалар келиб тушди. Олиб борилган техник ўлчов ишлари натижасида барча радиохалақитлар ўз вақтида ижобий хал этилди.

Ноқонуний равишда фойдаланилаётган радиоэлектрон воситаларни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш бўйича ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорликда ишлар ҳам мунзам олиб борилмоқда, жумладан 2017 йилнинг 9 ойи давомида 45 та қўшма тадбирлар ўтказилди. Натижада 126 та ноқонуний фаолият кўрсатаётган радиоэлектрон воситалар аниқланди. Булардан 80 таси олиб киришда, 46 таси ноқонуний фойдаланишда кузатилди.

Вилоятимизда электромагнит холатни мунтазам назорат қилиб бориш билан бирга вилоятимиздаги Наманган вилояти телерадиокомпанияси ҳамда Наманган ҳақиқати газетаси орқали аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари ҳам олиб бормоқда.

 

Наманган вилояти ЭММХ бошлиғи - Ташпулатов Д.С.

Faylni tanlang