"EMMM" DUK yangiliklari

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ЭММХ ФАОЛИЯТИДАН

Наманган вилояти Электромагнит мослашув хизмати ўзининг иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳамда “Электромагнит мослашув маркази” Давлат унитар корхонасининг қарорлари, буйруқлари ва фармойишлари ҳамда кўрсатмалари асосида, шунингдек корхонанинг 2018 йилги иш режалари асосида олиб борди.

Наманган вилояти Электромагнит мослашув хизмати ходимларининг техник даражаларини ва малакаларини такомиллаштириш мақсадида тасдиқланган режага асосан доимий равишда қонунчилик, меъёрий ҳужжатларга асосланиб техник ва амалий машғулотлар ўтказилиб келинмоқда. Хар ойда радионазорат пункти, мобил станция хамда тезкор қидирув мухандисининг ойлик иш режалари тузилиб, ушбу режалар бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Тасдиқланган ойлик режаларга асосан Наманган вилоятида рўйхатига олинган барча радиоэлектрон воситалар, юқори частотали қурилмалар, радио ва телеузаткичларнинг техник параметрлари доимий радионазорат пункти, мобил станция ва қўлда олиб юрувчи ўлчов қурилмалари орқали назорат қилиб келинмоқда. 2018 йилнинг 9 ой давомида 3 дона радиохалақит манбаларини аниқланиб бартараф этилди.

Ноқонуний фойдаланилаётган радиоэлектрон воситаларни аниқлаш ва уларга тегишли чоралар кўриш бўйича ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорликда ишлаш яхши йўлга қўйилган. 2018 йил 9 ой давомида 39 маротаба тадбир ўтказилди ва ўтказилган тадбирлар давомида 46 та ноқонуний фаолият юритаётган радиоэлектрон воситалар аниқланди. Шундан 19 таси олиб киришда, 27 таси ноқонуний фойдаланишда кузатилди. Юқоридагиларга асосан, 41 таси олиб қўйилди, 5 таси фойдаланиш тўхтатилди (фойдаланиш тақиқланди). 2 та шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик кодексига асосан чора кўрилди. Шунингдек РЭВлардан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида тадбиркорлар томонидан 3 та мурожатга тегишли тартибда хулосалар берилди.

 

Аҳоли ўртасида тушунтириш-профилактика ишлари ўтказиш мақсадида радиоэлектрон воситаларни олиб кириш, тарқатиш, рўйхатга олиш, фойдаланиш, телекўрсатувларни ва радиоэшиттиришларни қабул қилишда ҳамда радиоалоқада содир бўлаётган радиохалақитларни бартараф этиш ҳақида маҳаллий телевидения ва ОАВлари орқали эълонлар бериб келинмоқда.

Наманган вилояти ЭММ хизмати 2018 йилнинг 25-26 сентябрь кунлари “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонасининг Сифатни бошқариш тизими мутахасислари томонидан ISO 9001:2015 халқаро стандарти бўйича ички аудитдан ўтди.

 

Наманган вилояти ЭММХ бошлиғи – Д.С Ташпулатов

Faylni tanlang