"EMMM" DUK yangiliklari

Кадрлар салоҳиятини ошириш тўғрисида

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида замонавий ахборот-технологиялари ва ахборот хизматлари бозорини шакллантириш, ахборот коммуникация технологияларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда ушбу соҳанинг кадрлар салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жанубий Корея ва Ҳиндистон каби давлатлар билан АКТ соҳасида самарали ҳамкорлик қилмоқда. Бунга мисол Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ҳиндистонга бўлган давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ришталарига асосланган муносабатларда янги даврни бошлаб берди.

ЭМММ ДУК Радиочастота тақдимотларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, иқтисодиёт фанлари доктори Бахтиёр Махкамов ҳам Ҳиндистон ҳукумати томонидан молиялаштирилган ITEC ҳамкорлик дастури бўйича танлов ғолиби сифатида жорий йилнинг 13 августидан 6 октябргача “Center for Excellence in Telecom Technology and Management (CETTM), Mumbai” марказида малака ошириб келди.

Ҳиндистон ҳукуматига қарашли ушбу марказ “Telecom Management” яъни, “Телекоммуникация бошқаруви” бўйича малакали кадрлар тайёрлаш уларни салоҳиятини ошириш ҳамда амалиёт ўташ бўйича Осиёда энг етакчи ва нуфузли марказлардан бири ҳисобланади.

Дастур сўнгида Б.Махкамов якуний имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, халқаро сертификат билан тақдирланди.

РТМБ бошлиғи

и.ф.д. Махкамов Б.Ш.

Faylni tanlang