"EMMM" DUK yangiliklari

Корхона мутаҳассисларини касб-махоратларини ошириш.

Корхонамиз ўзининг муҳандис-техник ходимларини доимий равишда билим ва малакаларини ошириб боришларига катта этибор бериб келмоқда. Техник радионазорат станцияси ходимлари учун ташкиллаштирилган техник ўқув машғулотлари бунга мисол бўла олади.

Жорий йилнинг 28 февралида ўтказилган техник ўқув машғулоти, режага мувофиқ DDF-007, FSV-40, FPH-31 ўлчов приборлари билан ишлаш, ҳамда Qualipoc ва NQView тест жамламалари имкониятлари мавзусида амалга оширилди.

Машғулотларни корхонамиз мутахассислари: К.Мухамедов, К.Чекалин ҳамда А.Ждановлар олиб бордилар. Амалиёт даврида иштирокчилар ўзларининг саволларига атрофлича жавоб олдилар ва ўзаро фикр алмашдилар.

 

Тайёрлади: ТРНС етакчи муҳандиси - Т.Хидоятов

Faylni tanlang