"EMMM" DUK yangiliklari

Корхона мутахассисларини касб-махоратларини ошириш

Билимни мустаҳкамлаш инсондан доимий равишда такрорлаш ва уни тўлдириб, бойитиб боришни талаб этади. Бу ўз касбини мутаҳассиси, ўз касбини устаси бўлиб етишишда долзарб масаладир.

Айниқса бугунги кундаги ахборот телекоммуникация технологиялари тараққиёти шу соҳа мутахассисларидан ҳам назарий ҳам амалий кўникмаларга эга бўлишни талаб этмоқда. Касб даражаси ва тажрибасини муттасил юксалтириб бориш, уларни бугунги кун талабларига мувофиқ мунтазам ўз устиларида ишлашлари ва изланишларига чорламоқда.

ЭМММ ДУК ўзининг муҳандис-техник ходимларини доимий равишда билим ва малакаларини ошириб боришларига катта этибор бериб келмоқда. Корхона томонидан марказлашган холда ташкиллаштирилган курсларни олиб борилиши бунга мисол бўла олади.

Худди шундай курслардан бири жорий йилнинг 25-28 июль кунлари ташкиллаштирилди. Курс тингловчилари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят ЭММХ ходимларидан иборат бўлган радиооператорлар жамоасидан ташкил топди.

Тингловчилар алоқа тизимини замонавий стандартлари DVB-T, DVB-T2, DVB-S, DVB-S2, LTE 4G, ва уларнинг имкониятлари, MPEG қисқартириш тизимини ишлатган холда рақамли каналларни кодлаш ва мултиплексорлаш, рақамли телеузатгичларни тузилиши, ишлаш принципи, рақамли телевиденияда қўлланиладиган рақамли модуляция турлари мавзулари асосида маълумотларга эга бўлдилар.

Маъруза мавзулари корхонамизнинг мутахассислари А.Исмоилов ва Т.Хидоятовлар томонидан тайёрланди ва таништирилди. Олиб борилган ўқув машғулотлар якунида тингловчиларни эгаллаган билимлари тест синовлари асосида баҳоланди ва якуний натижаларга кўра уларга тавсиялар берилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки бундай ўқув машғулотлар муҳандис ходимларни техник салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилиши, шубҳасиз.

 

Тайёрлади: ТРНС етакчи муҳандиси - Т.Хидоятов

 

Faylni tanlang